Ўзбекистон “Адолат” СДП Арнасой туман кенгаши ишчи гуруҳи ҳудуддаги депутатлари билан бирга “Бобур” МФЙдаги Ўрикли кўчаси аҳолиси билан учрашди.
Фуқаролар ички йўллар, ичимлик суви ва электр таъминотида йиллар мобайнида ҳал қилинмаётган муаммоларни айтди.
Дарҳақиқат, ички йўллар манзараси ғоят аянчли, ичимлик суви ва электр таъминоти бўйича айтилган муаммолар ҳам ўринли. Маълум бўлишича, бу муаммолар 29 йилдан буён фақат айтилади, мурожаат қилинмаган ташкилот қолмаган, ечим эса йўқ. Шу боис халқда депутатларга, давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларига нисбатан кучли ишончсизлик пайдо бўлган.
– Кўп йиллардан буён фарзандларимиз лой ва чанг кўчалардан мактабга қатнайди. Энг ёмони қиш ва баҳор фаслида бўлади. Фарзандларимиз маҳалла бошига чиққунича сув ва лой кечишига тўғри келмоқда. Натижада ҳўл, нам оёқ кийим билан кун давомида дарсда ўтириб, тез-тез шамоллаб қолади, – дейди Ўрикли кўчасида яшовчи фуқаро Назокат Қурбонова.
– Юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди, – дейди халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Фаррух Абдуҳамидов. – Ҳозирда туманда бу каби муаммоларнинг тизимли ечими бўйича тегишли ташкилотлар ҳисоботини эшитиш ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ўрикли кўчаси аҳолиси айтган муаммоларга ечим топиш доимий назоратимизда бўлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |