
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Орол денгизининг суви қуриган тубида “яшил қопламалар” барпо этиш давом эттирилади.
Шунга кўра, 700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади.
“Яшил қопламалар” барпо этиш учун, жумладан:
- ўрмон хўжаликларидан қўшимча 1000 нафар ходим жалб этилади;
- ишчилар озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланади;
- чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб берилади;
- авиация, алоқа ва бошқа хизматлар жалб этилади.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, 3 минг гектар майдонда маҳсулдор яйловзорлар барпо этилади.
Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун мос бўлган дарахт кўчатларини етиштириш мақсадида Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигида 20 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |