Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилаётган 3-сектор штабида сайёр қабул ўтказди.
Ички ишлар вазири 3-сектор штабининг Жиззах шаҳридаги “Ўрда“ экологик боғи ҳудудида яқинда фойдаланишга топширилган янги биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Сектор идорасида мурожаатларни қабул қилиш, ҳудуд бошқаруви ташкил этилиши учун барча қулайлик яратилган.
Янги бинода “Ўрда“ экологик боғи учун ситуацион марказ ишга туширилган. Марказ томонидан 42 гектарлик майдон боғ ҳудудига ўрнатилган 78 та видео ускуна орқали кузатиб турилади. Яқинда кузатув камералари сонини 138 тага етказиш кўзда тутилган.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев шаҳар ва туманлар ҳокимлари, давлат идоралари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг 4 нафар раҳбарига хизмат автомобилларининг калитларини топширди. Ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган 10 нафар ички ишлар органлари ходимини маиший электротехника жиҳозлари билан мукофотлади.
Шунингдек, тадбир давомида 16 ёшга тўлган 10 нафар ўқувчига фуқаролик паспортлари тантанали вазиятда топширилди. Фуқаролиги бўлмаган 4 нафар кишига Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ фуқаролик паспортлари берилди.
Ички ишлар вазири ўтказган сайёр қабул давомида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, жиноят-қидирув жараёнларини тезлатиш, жиноий жавобгарликни енгиллатиш, ички ишлар органларига ишга жойлашиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Вазирлик билан боғлиқ мурожаатлар жойида ҳал этилди. Бошқа мурожаатларни қонун доирасида ҳал этиш тегишли идоралар масъулларига топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг ички ишлар вазири П.Бобожонов 3-сектор ҳудудидаги бир неча хонадонларга кириб, оилалар вакиллари билан суҳбатлашди. Шунингдек, Зарбдор туманида ҳам бўлиб, 3-сектор масъуллари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |