2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматлари агентлиги томонидан яна бир тартиб соддалаштирилди

Шу вақтга қадар фуқаролар ўзларига тегишли бўлган қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда ушбу мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига алоҳида-алоҳида ариза билан мурожаат қилиб, 2 марта тўлов қилишар эди. Натижасини эса 11 иш кунидан ортиқ вақт мобайнида кутишга мажбур эдилар.

Бу ҳолат фуқароларнинг камида икки ёки уч марта Давлат хизматлари марказларига келишларига ва оқибатда ортиқча вақт сарфлаб, қўшимча харажат қилишларига сабаб бўлар эди.

 

Эндиликда Давлат хизматлари марказлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига асосан қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда, битта ариза бериш орқали амалга оширилади.

 

Бунинг учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуриб битказилган бино ва иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш учун ариза билан мурожаат қилишлари кифоя.

 

Ушбу аризага асосан ваколатли идоралар бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлайди ҳамда кадастр идораси ушбу мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиб, натижаси бўйича далолатнома ва давлат реестридан кўчирма беради.

 

Бу билан давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш кунига қисқаради ва қўшимча тўлов ундирилишига барҳам берилади.

 

Шубҳасиз, ушбу композит (туркум) давлат хизмати фуқароларнинг вақти ва нақдини тежаш билан биргаликда, Жаҳон банкининг “Doing Business” рейтингида Ўзбекистоннинг қурилиш соҳасидаги рейтинги ошишига хизмат қилади.

 

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида янада кўпроқ қулайлик яратишда давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар