Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида аҳолининг тиббиётга оид мурожаатларини ўрганиш, муаммоларга жойида ечим топиш ва уларни ижобий ҳал қилишга қаратилган оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Т. Худойберганов, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва муассасалари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари мутасаддилари иштирок этди.
«Очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида даволанишга муҳтож, оғир турмуш шароитида яшаётган, кам таъминланган, имконияти чекланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари мутахассислар иштирокида тингланди.
Мулоқот доирасида муаммолар тўғридан-тўғри ечимга йўналтирилди. Яъни, жойлардаги сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотларда аниқланган беморларнинг ҳар бири хасталигига қараб ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда республика тиббиёт муассасаларига шу куннинг ўзида жойлаштирилиб, зарур жарроҳлик амалиётлари бажарилиши белгилаб олинди.
Умуман олганда, оммавий сайёр қабулда жами 161 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Жумладан, 120 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган бўлса, қолган 41 нафарига эса режали равишда диагностика ва даволаниши учун имтиёзли йўлланмалар берилди.
Унда таъкидланганидек, айни пайтга қадар юртимизнинг олис ҳудудларига бориб, аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари аниқланмоқда. Бу борадаги хайрли саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |