2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат солиқ қўмитаси раиси сайёр қабул ўтказди

Мутасадди ташкилот раҳбарларининг халқ билан мулоқот қилиши, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиши юртимизда анъанага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев иштирокида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам туман аҳолисининг кўнглини тоғдек кўтарди. Боиси сайёр қабул давомида туман аҳолисининг кўплаб мурожаатларига ижобий ечим топилди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар қилди. 

 

6.jpg

 

7.jpg


Жумладан, Қарши тумани Чаман маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилдорахон Комилжонова ишсизлигини айтиб, бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўради. Унга Қарши тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги бўш иш ўрни тавсия этилди. Худди шу маҳаллада яшовчи, анча йиллардан буён соғлиги йўқлигини айтиб, мурожаат қилган Сарвар Кенжаев даволаниши учун йўлланма ажратилишини сўради. Ушбу масала вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинди. Фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришига амалий ёрдам сўраган Муқаддам Жалилованинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам Янги йил байрами олдидан аҳоли учун яна бир қулайлик яратди. 

 

3.jpg

 

11.jpg


Шунингдек, сайёр қабул давомида икки нафар ногиронлиги бор фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди. Бундан ташқари, аҳолига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан аҳолига эсдалик совға сифатида китоблар тарқатилди.

Сайёр қабул доирасида мутасаддилар тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам даромадли, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди. Масалан, Қарши тумани Чаман маҳалласида яшовчи фуқаро Бозор Ботиров кўп йиллар пахта тозалаш заводида фаолият кўрсатган. Уч йилдирки, хасталиги туфайли тўшакда ётиб қолди. Уни йўқлаб келишганидан бағоятда мамнун бўлди. Худди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Зулайҳо Хўжамуродова ҳам анча йилдан буён юра олмайди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож. Мутасаддилар унинг ҳам ҳолидан хабар олди.

 

12.jpg

 

1.jpg

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар