Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Самарқандда сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Оқдарё ва Ургут туманларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Учрашув давомида жами 139 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати тингланиб, улардан келиб тушган масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, Оқдарё туманида жами 22 нафар, Каттақўрғон шаҳрида 38 нафар, Ургут туманида 35 нафар, Самарқанд шаҳрида эса 44 нафар фуқаро қабул қилинди.

Сайёр учрашувлар давомида ИИВ ўринбосари, полковник Рустам Хатамов ҳамда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг ҳам турмуш шароитлари ўрганилди.

ИИВ ўринбосари Ургут туманининг Жарқишлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Муқаддас Орипова хонадонида бўлиб, хонадон аҳлининг кўпдан бери ечилмай келаётган муаммолари — янги қурилган уйининг томи ёпиб берилиб, эшик-ромлар ўрнатилганлигини кўздан кечирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар