2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказган сайёр қабулида ҳам ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларга ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Айтиш мумкинки, сайёр қабулда мурожаатларнинг аксариятини ишга қайта тиклаш, уй-жой, кадастр ҳамда хизмат уйларини расмийлаштириш каби масалалар ташкил этди.

Муҳими, сайёр қабул давомида тушган 35 дан зиёд мурожаатларнинг 10 га яқини жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Болалар шаҳарчасидаги муаммолар мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракати билан барҳам топди. Қолган мурожаатлар юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилган мулоқот давомида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси олдида турган муҳим масала ҳам атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Корхона раҳбарлари берилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиришди.

Куннинг иккинчи ярмида Ички ишлар вазирининг сайёр қабули Мирзаобод туманида давом этди. Дастлаб тумандаги «Дўнгариқ» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолини қийнаётган муаммоларга уйма-уй юриб ечим изланди. Қабулга фуқаролардан йўлларнинг таъмирталаблиги, электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар, уй-жой ва ижтимоий ҳимоя борасидаги мурожаатлар келиб тушди. Муаммоларнинг бир қанчаси шу вақтнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шу куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга беминнат ёрдам кўрсатилди. Масалан, фуқаро Хонимой Тўраева бир неча йилдан буён ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Унинг оилавий аҳволи ўрганилиб, Ички ишлар вазири томонидан ногиронлик аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Мирзаобод туманида аҳолига ўз вақтида кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг «Мирзачўл» ва «Ҳақиқат» маҳалаларида ўтказган сайёр қабули ана шундай муаммоларни бартараф этди, десак, муболаға бўлмайди. Берилган топшириқлар ижроси самараси ўлароқ, мазкур маҳаллалар аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Шу билан бирга, «Ҳақиқат» маҳалласининг ички йўлларига шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Сайёр қабул пайтида фуқаролар томонидан билдирилган, ўрганилиши ва ҳал этилиши муайян вақт талаб этадиган айрим муаммоли масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар