2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарё: кўп қаватли уйлар қишга тайёрми?

Қишнинг қировли кунлари ҳам яқинлашмоқда. Бу фаслда одамларнинг руҳияти, ишчанлик кайфияти мавсумга кўрилган тайёргарлик ишларига боғлиқ.

Совуқ кунларда хонадонни меъёрида исимаганидан ҳаловати бузилган ёки энергия таъминоти узилиб қолган уйнинг соҳиби, албатта, ишни эмас, оиласини ўйлайди. Хонадонни иситиш ёки энергия билан таъминлаш чораларини излайди. Агар кўп қаватли уйларнинг атрофи носоз, нотекисроқ бўлса, иш кунини ўйинқароқ фарзандларининг соғлигини ўйлаб ўтказади.

 

Мамлакатимизда кейинги йилларда уй-жой фондини куз-қиш мавсумига ҳозирлаш тубдан такомиллаштирилиб, кўп хонадонли уйлар ва уларнинг атрофида қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани аҳолининг оиласидан кўнгли тўқ, бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этаётир.

 

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳри ва 13 туманда 73 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 1 минг 251 та кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатади. Сўнгги уч йилда маҳаллий бюджет, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳомийлар ва тижорат банкининг кредит маблағлари ҳисобидан кўплаб кўп қаватли уйлар мукаммал ҳамда жорий таьмирланиб, замонавий қиёфада бўй кўрсатди. Бунда том, фасад кириш қисмларида катта ҳажмдаги таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилди. Кўп йиллардан буён қаровсиз бўлиб қолган ертўлалардаги муҳандислик-коммуникация тизимлари ҳамда электр тақсимлаш шитлари таъмирланди. Уйларнинг олд қисмидаги йўлакларга бетон қопламалар тўшалиб, кириш қисмидаги йўлакларга темир эшик ва рақамли қулфлар ўрнатилди. Ташқи ёритиш чироқлари, ташқи кузатув камералари ўрнатиш йўлга қўйилди. Болалар майдончалари реконструкция қилиниб, етарли шароитлар яратилмоқда. Масалан, ўтган йили вилоятдаги 337 кўп қаватли уйнинг том қисми мукаммал, 219 тасининг том қисми жорий таьмирланган бўлса, бу йил яна беш юздан ортиқ уйда ана шундай бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларини бажариш режалаштирилган.

 

Хўш, йилнинг ўтган даврида бу борада қандай натижаларга эришилди? Кўп квартирали уйларда яшаётган аҳоли қишли-қировли кунларда жиддий муаммоларга дуч келмайдими?

 

– Куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз аввалги йилларда дуч келган муаммоларга чек қўйиш учун тайёргарлик ишларини анча эрта бошладик, – дейди вилоят уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П.Қобилов. – Вилоятдаги кўп квартирали уй-жой фондини 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Шунга асосан жорий йилда 510 та кўп квартирали уйларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 23 миллиард сўм банк кредити, 1,6 миллиард сўм маҳаллий бюджет, 2,4 миллиард сўм ҳомийлик, 138 миллион сўм хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағи жалб этилди. Бу маблағдан самарали фойдаланиш учун кўп қаватли уйлар ҳолати чуқур ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар белгилаб олинди. Ўйлаймизки, совуқ кунларга кўрилаётган тайёргарлик юмушлари бу йил кўп квартирали уйларда яшаётган одамларнинг жиддий эътирозларини бартараф этишга хизмат қилади.

 

Дастурга мувофиқ ўтаётган йилда воҳадаги 96 та уйнинг том қисмини мукаммал, 55 та уйнинг том қисмини жорий, 819 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 524 та кириш йўлакларига темир эшик ва рақамли қулфлар ўрнатиш, 1 минг 709 квадрат-метр фрамуга ромларига ойналар ўрнатиш, уйларнинг 398 погон метр ён томон деворлари уланган қисмини, 616 та электр тақсимлаш шитларини таъмирлаш, 34 та уйнинг ертўласини тартибга келтириб, коммуникацияларни таъмирлаш, 51 та болалар майдончаси ўрнатиш каби ишлар амалга оширилиши керак эди. Шунингдек, қатор ҳудудлардаги ирригация тармоқларини таъмирлаш, 17 минг 820 квадрат-метр уй олди қисмидаги йўлакларини бетон қоришмаси билан қоплаш, 271 та уйнинг ташқи фасад қисмини таъмирлаш ва бўяш, 272 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатиш, 27 та айвонли тандирхоналар қуриш белгилаб олинган. Ҳозиргача 144 та уйнинг том қисми, 678 та кириш йўлаги, 257 та уйнинг фасад қисми, 32 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тизимлари, 16,8 минг квадрат-метр уй олд қисмидаги йўлакларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 420 та кириш йўлагига темир эшик ҳамда 418 та рақамли қулф, 609 та ташқи ёритиш тизими ўрнатилди, 52 та болалар майдончаси таьмирланиб, 11 та тандирхона қурилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

 

Қиш фаслининг ўтган йилларга нисбатан совуқ келиши кутилаётган йилда кўп квартирали уйларни иситиш иссиқлик таъминоти тизимининг қай йўсинда ишлашига ҳам бевосита боғлиқдир. Вилоятда 3 та марказий ва 5 та маҳаллий қозонхона кўп квартирали уйлар ҳамда 12 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлайди. Ўтган йили аҳолининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун 303,7 миллион сўм маблағ эвазига 1 та марказий, 3 та маҳаллий қозонхонанинг 600 погон метр иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланиб, изоляция қилингач, 64 та кўп квартирали уйнинг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти яхшиланди. Жорий йилда тармоққа 355,2 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағи йўналтирилиб, Термиз шаҳридаги “Камолот” қозонхонаси мукаммал таъмирланди, замонавий, тежамкор қозон ўрнатилди. Шунингдек, вилоят марказидаги РК-6 қозонхонасидан кўп қаватли уйларга борувчи 141 метр узунликдаги иссиқлик тармоғи янгисига алмаштирилиб, изолация қилинди. Узун туманидаги “Ёш куч” қозонхонасига ҳам янги, замонавий қозон ўрнатилиб, Термиз шаҳри, Узун, Қумқўрғон ва Денов туманларидаги қозонхоналарда газ, сув ва иссиқлик ўлчаш асбоблари давлат қиёслашидан ўтказилди.

 

Вилоятда қишли-қировли кунларда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг узлуксиз, барқарор ишлашини таьминлаш, кўп хонадонли уйларда яшайдиганлар учун муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу ишлар аҳолининг мавсумни хотиржам ўтказишига йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар