2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мўйноқда бир кунда 7 та объект фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан янгидан қурилган “Future Muynak” ахборот технологиялар маркази ва “Вook cafe”нинг фойдаланишга топширилиши мўйноқлик ёшларнинг орзуларини рўёбга чиқишида катта қадам бўлди.

Чунки бу муассасаларда ёшларнинг компьютер технологияларини ўрганиши ва замонавий адабиётларни ўқиши учун барча қулайликлар яратилган. Марказ ўқитувчилари Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали томонидан ташкиллаштирилган махсус тренингларда ўқитилди.

 

Энг сўнгги русумдаги замонавий компьютерлар билан таъминланган “Future Muynak” ахборот технологиялари марказида ёшлар бугунги кун талабига жавоб берадиган 2D-графика, 3D-моделлаштириш, веб-дизайнерлик, дастурлаш каби мутахассисликлар бўйича билимларни чуқур эгаллаш имкониятига эга бўлса, “Вook cafe” кутубхонасида бадиий ва бошқа китобларни ўқиб билимини ошириши, маънан ҳордиқ чиқариши мумкин.

 

Bogcha.jpg

 

Электр тармоқлари мажмуаси туман электр тармоғи ходимлари ва мижозлар учун катта совға бўлди. Замонавий типда қурилиб, уч қаватли офис, хостел, интернет кафе ва овқатланиш марказини ўз ичига олган мазкур мажмуада барча шароит яратилган.

 

Бугун мактабгача таълим соҳасини таълим-тарбиянинг энг асосий бўғинига айлантириш, соҳани тубдан ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг МТМга бўлган қарашини бутунлай ўзгартириб юборди.

 

Bookcafe.jpg

 

“Сурхон саноат қурилиш” компанияси томонидан қурилган 70 ўринли “Сурхон қуёши” болалар боғчаси туман халқи учун ана шундай масканлардан бирига айланиши шубҳасиз.

 

Туманда қад кўтарган Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Орол денгизи тарихи” музейи қорақалпоқ маданиятининг янада ривожланишида янги босқични бошлаб берадиган даргоҳлар сифатида туман халқининг энг севимли масканларига айланади. Янгидан қурилган мусиқа мактаби 150 ўқувчига мўлжалланган. Мактаб 2 қаватли ўқув биноси, 210 ўринли концерт зали ва ёзги эстрада бўлимларидан иборат. Мактабда ўқувчилар 8 йўналиш бўйича таҳсил олади. Эски кемалар йиғилган жойда янгидан қурилган музей биносида Орол денгизининг ўтмиши, турфа хил қушлар, балиқлар ҳақида маълумотлар, кемаларнинг турли ускуналари, тарихий фотосуратлар ва рассомларнинг ижод намуналари ўрин олган.

 

Xostel.jpg

 

Мотамсаро она ёдгорлик мажмуаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёдгорлиги сифатида қурилиб, мажмуадаги 6 китобда урушда қатнашиб, қайтиб келмаган туманнинг 1320 фарзанди номлари битилган. Мажмуанинг ёшларнинг ўз аждодлари тарихини билиши, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишни ўргатишдаги ўрни катта.

 

Шунингдек, туман халқ таълими бўлими учун қурилган янги икки қаватли бинода таълим соҳаси ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

 

XTB.jpg

 

Албатта, бу объектлар туман кўркига-кўрк қўшиш баробарида аҳоли турмушини яхшилаш, иш билан таъминлаш, ёшларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши, маданият ва санъатга қизиқишини ошириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар