2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Йиллар давомида тўпланган муаммолар бирданига ҳал бўлмайди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқ ичига кириб бориш, унинг дардини тинглаш, ташвиш ва муаммоларига бамаслаҳат ечим излашнинг энг самарали воситаси сифатида катта аҳамият касб этмоқда. Албатта, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг ҳаммасини бир пайтнинг ўзида, бирданига ҳал этиб бўлмайди. Бу имконсиз. Лекин ҳаракат қилиниб, муаммолар ечимига чоралар изланмоқда. 

 

Вилоят прокурори Улуғбек Қосимов қабул жараёнида 43 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглади. 40 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди. Мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. 

 

Қабул чоғида 5 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 5 киши тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилди, 3 нафари фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

 

photo5237727933781617857.jpg

 

– Қизим олий ўқув юртига тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги сабабли контракт-шартнома тўловини тўлашда қийналиб қолдик, – дейди Ф. Жалилова. – Вилоят прокурорининг сайёр қабулида таълим кредити олиш масаласида мурожаатим қилдим. Вилоят марказий банки вакиллари бу масалада амалий ёрдам берадиган бўлди.

 

– Тумандаги Хумдон қишлоғида ногирон ва кам таъминланган оилалар учун 18 та хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган, – дейди М. Ғаниева. – Мазкур хонадонлар фойдаланишга топширилган бўлсада ҳозирги кунга қадар кадастр ҳужжати расмийлаштирилмаганлиги сабабли эгалик ҳуқуқларини белгилаш чўзилмоқда. Сайёр қабул давомида мазкур масала туман ҳокими ҳамда вилоят, туман кадастр бўлими вакиллари иштирокида кўрилиб, ҳал этиладиган бўлди.

 

Сайёр қабулда ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, бир неча кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти

Фойдали ресурслар