2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мобил хизмат – ундан овул ва қишлоқ одамлари миннатдор

Одамзотнинг феъли шунақа, доимо ўзи учун қулайликни ахтаради... Қулай яшаш шароити, қулай меҳнат шароити, қулай имконият ва қулай хизматдан фойдаланиш каби ва ҳоказо... Аммо, ҳам аҳоли учун, ҳам хизмат учун қулай бўлган бир юмуш борки, ундан бугун олис овул ва қишлоқ одамлари миннатдор.

Бирйўла 5-6 та хизматни ўзида мужассам этган мобил автобус ҳимматини Навоий вилоятида билмайдиган одам бўлмаса керак. Ўзиям автобус тиним билмайди. Бу автоуловни гоҳ олис Сентобда, гоҳ Лангар тоғ этагидаги қишлоқда, гоҳ Томдининг Утемурод чўлларида, гоҳ Конимехнинг Учтепаси-ю, Саржалида учратасиз. Ахир, одамлар номи тилга олинган ҳудудларда енгил автоуловда боришга иккиланадилар. Аммо, фақат мобил автобусгина тоғ ва чўл оралаб одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжини ўрганади, уйма-уй юриб аҳолига сайёр хизмат кўрсатади.

Масалан, бугун автобус Конимех туманининг Наврўз, Шўркул ва Тўққизтепа маҳаллаларида бўлиб, аҳолига 77 та давлат хизматини кўрсатди. Конимех тумани давлат хизматлари маркази ходимлари қишлоқда маиший хизмат, савдо-сотиқ билан шуғулланувчи "Ўлмас-Жаҳон орзуси" оилавий корхонасини давлат рўйхатидан ўтказдилар.

Қолаверса, судланмаганлик, солиқдан қарздорлиги йукқлиги тўғрисидаги маълумотнома, МТМларга навбатга қўйиш ва йўлланма олиш, кўчмас мулк объектида қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат олиш каби мурожаатларга ижобий ечим топилди. Уч маҳалла аҳолисига давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти ва онлайн хизмат олиш кўникмалари тарғиб қилинди.

"Яна қачон келасизлар?" деган қишлоқ одамларининг сўровидан билдикки, аҳолининг мобил хизматга бўлган ишончи кундан кунга ортиб бораяпти.

“Кўнглингиз тўқ бўлсин, сиз мурожаат қилган куни биз шу ерда бўламиз”, дея ортга қайтдик.

 

photo5460813878075173782.jpg

 

Фарҳод Бўриев,

Конимех туман ДХМ директори

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар