Андижон вилояти Улуғнор, Балиқчи туманларидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исоқов раҳбарлигида Олий суд судьялари сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда 60 дан зиёд фуқаро ҳамда тадбиркорлик субъекти турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатлар юзасидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, уларнинг маълум қисми қаноатлантирилди.
– Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2016 йил март ойидаги қарори билан менга олти йил қамоқ жазоси берилган, – дейди Улуғнор тумани Оқолтин қишлоғида яшовчи А.Раҳматов. – 2018 йил апрелда Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди қарори билан жазонинг ўталмай қолган муддати ҳар ойлик иш ҳақимнинг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосарига ана шу жазо бекор қилинишини сўраб мурожаат қилдим. Қабул доирасида ўтказилган сайёр судда қилган айбимдан пушаймонлигим, ўзимни яхши томонлама кўрсатганим инобатга олиниб, мурожаатим ижобий ҳал этилди. Мен жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндим.
Сайёр қабул давомидаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди, 16 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 6 таси назорат тартибида кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |