2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар ким яхши яшашга ҳақли: сектор раҳбари маҳалла аҳли муаммоларини ўрганди

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Хатирчи тумани Оқтепа маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Хатирчида ҳам янги ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, янгиланишлар натижасида аҳоли кайфиятида кўтаринкилик ҳукмрон.

 

Энг муҳими, туманда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, оилаларнинг даромад манбаини яхшилаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 71 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган. Хонадонларда иссиқхона, паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик, чорвачилик каби йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

 

Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хатирчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда вилоят ташкилотлари мутасаддилари, тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммога амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.

 

Халқ билан мулоқотда 70 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 12 фуқаро томонидан 14 масала кўтарилди. Шундан 2 масала учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, 12 масала назоратга олинди.

 

Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Саъдулла Жабборов маҳалладошлар номидан ҳудудда трансформатор билан боғлиқ муаммо сабаб доимий равишда электр энергиясидаги узилишлар ёки кучланишнинг меъёрдан паст кўрсаткичга тушиб кетиши натижасида маиший техникалар ишдан чиқаётганидан шикоят қилди. Мазкур масалани тегишли тартибда кўриб чиқиб, белгиланган муддатда ҳал этиш учун туман ҳокими ўринбосарига топшириқ берилди.

 

Оқтепа маҳалласидаги 30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Фазлиддин Йўлдошев муассасанинг иситиш тизимидаги муаммони бартараф этишда мутасаддилардан кўмак сўради. Айниқса, маҳалла тоғли ҳудудда жойлашгани сабаб қиш эрта тушиши мактабдаги бу муаммони янада оғирлаштиради. Учрашувда мазкур масалани ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилиб, тез кунда мактабдаги муаммо бартараф этиладиган бўлди.

 

– Кўп йиллар қишлоғимизга автобус қатнаб, аҳолининг мушкулини осон қилиб келарди, – дейди Намоз бобо Йўлдошев. – Негадир, автобус қатнови тўхтади. Иложсиз аҳоли енгил машиналарда туман марказига қатнайди. Таксилар эса куннинг тиғиз вақтларида ва тушдан кейин атайин, асоссиз равишда кира ҳақини кўтариб юборади. “Минсанг шу, минмасанг ўзинг биласан” қабилида. Бу ҳолатни назорат қиладиган мутасадди шу кунгача топилмади. Сайёр қабулда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи масалани қатъий назоратга олиб, масъул ташкилотларга таклиф киритган ҳолда ижобий ечим топиш хусусида фикр билдирди. Насиб этса, Оқтепа маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган бу муаммо ечим топади.

 

– Қайнопам бир қизи билан каталакдек уйда ночор турмуш кечиради, – дейди Дилафрўз Абдуманнонова. – Ёғингарчилик бошланди дегунча томдан чакки ўтиб, аранг баҳордан чиқишади бечоралар. Қаерга мурожаат қилсак, пайсалга солиб келинарди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари қишлоғимизда сайёр қабул ўтказаётганидан хабар топиб, мазкур масала юзасидан амалий ёрдам сўраганимда, дарҳол туман солиқ инспекцияси бошлиғига топшириқ берди. 15 кун ичида опамнинг бошпанаси томи шифер билан ёпилиши айтилди. Бўлар экан-ку, эҳтиёжмандларга кўмак бериб, бечораҳол оилалар дардига малҳам топса. Аввало, Президентимизга минг раҳмат. Мана шундай тизим яратиб, ҳар бир оила ҳолидан уйма-уй юриб хабар олишни йўлга қўйганидан мамнунмиз.

 

Йиғилишда Хатирчи туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва кам таъминланган 10 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар