Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги – ЎзА Бош директори ўринбосари А. Ўрозов сайёр қабул ўтказди.
Туман халқ қабулхонасида ташкил қилинган сайёр қабулга ўн чоғли фуқаро мурожаат қилди. Мурожаатларнинг бештаси банкдан кредит олиш, учтаси ишга жойлашиш биттаси моддий ёрдам, биттаси томорқасини оқар сув билан таъминлаш масаласида бўлди.
Ержар маҳалласида Гўзал Одилова “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида банкдан йиллик 8 фоизли имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Яна икки кишининг мурожаати шу мазмунда бўлди. Сайёр қабулда қатнашган тумандаги “Агробанк”, “Халқ” банки бўлимлари вакиллари айни пайтда ресурс йўқлиги учун оилавий тадбиркорлик учун кредитлар ажратиш тўхтаб турганлигини маълум қилди. Шу боис ҳозирча бу муаммони ҳал этиш туман банкларига боғлиқ бўлмай турибди.
Ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган уч нафар қиз “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”да ишга жойланадиган бўлди.
– Корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиши билан янги иш ўринларига хотин-қизларни қабул қилиш бошланади, – туман Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Нурмонов. – Корхона маъмурияти билан ишга жойлашишда кўмак сўраб мурожаат қилганларни уларга юборишга келишганмиз. Хотин-қизларни иш билан таъминлашда, алоҳида мутахассисликларни ҳисобга олмаганда, муаммо йўқ.
Бошқа мурожаатлар тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |