2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган мазкур идоранинг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.

 

Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда қишлоқларда аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, шунингдек, аҳолининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

 

Жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан ҳудудлардаги муаммоларни тезкор ўрганиш ва ечимини топишда сектор раҳбари билан барча туманларда сайёр қабуллар ўтказилиши доимий йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мазкур халқ билан мулоқот услуби тобора ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Бундай амалиёт фуқаролар билан мулоқотни сифат жиҳатдан яхшилашга ёрдам беради.

 

Жорий йилнинг 23 мартидан 29 июнига қадар Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида Президент Администрацияси масъуллари томонидан 7 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, унда қайд этилган мурожаатларнинг 35 таси ижобий ҳал этилди.

 

Тошкент вилояти ҳокими томонидан шу даврда 24 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, 182 та мурожаат ижобий ҳал этилган. Вилоят прокурори томонидан ўтказилган 37 та сайёр қабулда 190 та мурожаат, вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган 23 та сайёр қабулда 132 та мурожаат, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган 19 та сайёр қабулда эса 111 та мурожаат ечими ижобий ҳал этилган.

 

Шунингдек, шу даврда Ички ишлар вазирлиги томонидан 8, Бош прокуратура томонидан 5, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 4, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 2 ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2 маротаба, жами 21 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, мазкур жараёнларда 856 та мурожаатдан 130 таси қаноатлантирилган. 156 таси бўйича тушунтириш берилган ва 570 таси кўриб чиқиш учун назоратга олинган.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда жойларда 865 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг 6 минг 643 та мурожаати қабул қилинган. Мурожаатларнинг 1 минг 870 таси ижобий ҳал этилиб, 1 минг 998 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва қонуний тушунтириш берилган. 2 минг 771 тасининг эса кўриб чиқилиши назоратга олинган.

 

Сайёр қабуллардаги мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар коммунал, йўл, уй-жой ва ер ажратиш, қурилиш ҳамда бандлик масалаларига тааллуқли экани аниқланди. Жумладан, 1 минг 378 та мурожаат коммунал (газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти), 769 таси йўл қурилиши, 500 таси уй-жой ва ер билан таъминлаш, 354 таси қурилиш, 339 таси бандлик масаласига оид. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, кредит олиш, ички ишлар фаолияти, моддий ёрдам ажратиш, давлат хизмати фаолияти, пенсия ва нафақа, коммунал тўловларни ҳисоблаш, алимент ундириш ва бошқа масалаларда 3 минг 600 га яқин мурожаат келиб тушган.

 

Халқ қабулхоналари бошчилигида ҳудудларда ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида прокуратура идоралари томонидан 557 та, ички ишлар идоралари томонидан 566 та, давлат солиқ идоралари томонидан 401 та, мажбурий ижро бюроси томонидан 80 та, бандликка кўмаклашиш идоралари томонидан 59 та, уй-жой коммунал хизмати томонидан 49 та, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари томонидан 47 та, “Электр тармоқлари” УК томонидан 47 та, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 32 та, автомобиль йўллари корхонаси томонидан 31 та, кадастр хизмати томонидан 27 та, банклар томонидан 27 та, суд органлари томонидан 20 та, мактабгача таълим муассасалари томонидан 14 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган.

 

Шу ўринда қайд этиш лозимки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини сокин кабинетларда эмас, балки ижтимоий жараёнлар кечаётган паллада жойига бориб, реал ҳолатни ўрганмоқда.

 

Сайёр қабулларда туман ҳокимлари, тегишли ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг иштирок этаётгани фуқароларнинг мурожаатлари, маҳаллаларга бириктирилган ишчи гуруҳларнинг уйма-уй юриб аниқлаган муаммоларини, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни тезроқ аниқлаш ва ҳал этиш имкониятини бермоқда. Шунингдек, уларнинг мунтазам йўлга қўйилгани аввалги учрашувларда белгиланган ишлар ижроси устидан назоратни кучайтирмоқда.

 

Мухтасар айтганда, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Акмал ИСАБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар