Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят прокурори уйма-уй юриб муаммоларни ўрганди

Фарғона вилояти прокурори С. Турдиев Учкўприк туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 82 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди, 74 та ёзма мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

 

Сайёр қабул жараёнининг ўзида 7 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 3 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш ускунаси берилди, 3 нафари даволанишга ётқизилди.

 

– Муқаддам туман тиббиёт бирлашмаси тизимида ишлаганман. Фарзанд тарбияси таътилидан сўнг ўз ишимга қайтишимда муаммо келиб чиқди. Сайёр қабул давомида мурожаатим ижобий ҳал этилиб, аввалги ишимга тикландим, – дейди Урганжи қишлоғилик Д.Эрқўзиева. 

 

– Қишлоғимизда ҳомийлар ҳисобидан ҳашар йўли билан ёшлар учун кутубхона ташкил қилганмиз. Кутубхона фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун моддий таъминот ва китоблар етишмайди, – дейди Ғиждон қишлоғида яшовчи Н.Мўйдинова. – Мурожаатим тегишли ташкилот вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

photo5379926170579086271.jpg

 

Вилоят прокурори кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига борди. 

Фуқаро Ю.Дониёров оиласида 5 киши яшайди. Катта ўғли Р.Ҳомидов болаликдан туғма ногирон, яна бир ўғли Ш.Мухторовнинг умуртқа поғонаси касаллиги сабабли даволанишга муҳтож. Ўрганиш давомида Ю.Дониёровнинг фарзандларини даволанишга ётқизиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

 

Бундан ташқари, С.Ҳатамбекованинг яшаш хонадони ўрганилганда, бу ерда 2 нафар фарзандлари билан бирга яшаб келаётганлиги, ишсизлиги, ёлланма меҳнати туфайли кун кечираётганлиги, яшаш уйи таъмирталаб эканлиги маълум бўлди. Фуқаро С.Имомовнинг яшаш хонадони ўрганилганда, хонадонда турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзандлари билан бирга яшаб келганлиги, ўзи ногиронлиги, даволанишга муҳтожлиги аниқланди.

 

Ўрганиш давомида мазкур масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи ҳам ўрганилди. Хусусан, 11-умумтаълим мактабининг иситиш тизими ҳамда спорт майдончаси таъмирга муҳтож бўлиб, кутубхонада бадиий адабиётлар етишмайди. Шунингдек, 31-мактабгача таълим муассасасининг ҳожатхонаси таъмирталаб эканлиги, болалар йўлакчалари асфальтланмаганлиги маълум бўлди. Ушбу масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси шахсан вилоят прокурорининг назоратига олинди. 

 

М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар