
Яқин келажакда Ўзбекистонда Туризм маҳаллалари, Туризм қишлоқлари ҳамда Туризм овуллари пайдо бўлади. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида кўзда тутилган.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Президентнинг мазкур фармони юзасидан журналистларга батафсил маълумот берар экан, 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятга эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантира бошлашини қайд этди.
Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратилган ва сайёҳлар учун камида 5 хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилади.
2020 йилдан бошлаб ушбу мақом берилган фуқаролар йиғини "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурларига киритилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |