Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Баҳромбек Адилов томонидан ўтказилган сайёр қабулда Чироқчи, Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Ғузор, Деҳқонобод, Шаҳрисабз шаҳри ва туманидан келган фуқаролар қатнашди. Аҳолини қийнаётган 77 муаммо ва камчилик кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 35 таси жойида ҳал этилди.
– Мен эътиборсизлигим, бироз англашилмовчилик сабаб жиноятчилик кўчасига кириб қолиб, икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эдим, – дейди чироқчилик Шоймардон Назиров. – Бугун туманимизда Ички ишлар вазири ўринбосари сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, етиб келдим. Ўз муаммоимни айтдим, яъни айбимга чин дилимдан пушаймонлигимни, бундан кейин ҳеч қачон жиноят йўлига кирмаслигимни айтиб кечирим сўрадим. Улар мурожаатимни тинглашди ва ижобий ҳал этишди. Шу ернинг ўзида сайёр суд ташкил этилиб, ўталмай қолган жазо муддати бекор қилинди. Бундан бағоятда миннатдорман. Эндиликда жамиятда ўз ўрнимни топиб мамлакатим ривожига ўз ҳиссамни қўшаман.
Мурожаатларнинг асосий қисми ишсизлик, кадастр ва уй-жой, коммунал тўловлар, тиббиёт ҳамда таълим бўйича бўлди.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди. Шунингдек, 8 нафар фуқарога шу ернинг ўзида янги фуқаролик паспортлари топширилди.
Сайёр қабул доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ва китоб кўргазмалари ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Баҳромбек Адилов бошчилигидаги сайёр қабулнинг навбатдагиси Косон туманида ташкил этилади ва унга Муборак, Касби, Косон, Нишон, Қарши тумани ва Қарши шаҳар аҳолиси ташриф буюриши кутилмоқда.
Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |