2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пахтакор туманидаги қурилиш ҳамда ободонлаштиришдан халқ мамнун

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини тубдан яхшилаш бўйича янги тизим яратилди.

Шу боис Дўстлик туманидаги «Манас» қишлоғи батамом янгича қиёфа касб этди. Гагарин шаҳрида олиб борилган қурилиш, ободонлаштириш тадбирлари натижасида туман маркази замонавий кўринишга эга бўлди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ва шу йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” давлат дастурини “2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Пахтакор тумани марказининг меъморий қиёфасини кескин ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этди.

1960-1966 йилларда давомида туман марказида чўлқуварлар учун  88 та барак типидаги уй-жойлар қурилган эди. Мазкур турар-жойлар вақт ўтиши билан ҳаробага айланган. Шу сабабли бу турар-жойлар бузиб ташланиб, уларнинг ўрнида янги кўп қаватли замонавий бинолар қурилиши бошлаб юборилди.

Барак уйларда истиқомат қилиб келган 945 та оилага уй-жой қуриш учун туман ҳокимининг қарори билан “Олтинкўл” маҳалласи ҳудудидан 19 гектар, “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини худудидан 4,2 гектар ер майдони ажратилди.  Айни пайтда ҳар иккала фуқаролар йиғини ҳудуди улкан қурилиш майдонига айланди.

Ҳашар халқимизнинг азалдан қадрланиб келинаётган миллий қадриятларимиздан бири. Бу анъана айни шу кунларда Пахтакорда ўзгача кўриниш касб этган. “Олтинкўл” маҳалласида уюштирилаётган ҳашарлар натижасида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Ҳашарга 100 дан ортиқ  махсус техникалар жалб этилганлиги иш суръати ва сифатини оширмоқда.

Қурилиш майдонида хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан янги тикувчилик цехи ташкил этилди. Бу ерда вақтинча ишсиз бўлган 100 зиёд опа-сингилларимиз бандлиги таъминланди.

Улар томонидан ҳашар кунлари 73 та замонавий тикув машинасида пахта йиғим-терими учун зарур бўлган минглаб этак-фартуклар тайёрланди.

Иш жараёнида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Феруза Олимова, опа-сингил Сурайё ва Гулҳаё Раҳмонқулова, Мадина Исаева, Шоҳида Настаинова ва Гўзал Саримсоқова каби тикувчилар алоҳида жонбозлик кўрсатишди.

Янги уй-жойлар қурилиши учун ажратилган майдонда 600 та чодир барпо этилган. Чодирларга кўчиб ўтган 150 оила ўзларига ажратилган ҳудудда янги уй-жой қуришни уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Ҳашар кунларида янги қурилаётган уйларнинг соҳибларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилаётгани ҳам диққатга сазовор. 

-Уйларимизни тезкорлик билан қуриб, битказишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган,- дейди янги уй соҳиби Раҳмон Тўрақулов.- Цемент, шағал ва бошқа қурилиш ашёлари етарлича ажратилмоқда. Тоза ичимлик суви, қурилиш ишлари учун зарур бўлган сув 4 та техника ёрдамида етказиб берилмоқда. Фарзандларим билан бизга ажратилган 9 сотих майдонда 3 та уй-жой қурилишни бошлаб юбордик. Гагарин шаҳрида яшовчи ўғлим Собир Тўрақулов ҳам оиласи билан  ҳашарга келган.

Аҳолини Пахтакор – Дўстлик магистраль ичимлик суви тармоғидан олинадиган тоза сув билан таъминлаш мақсадида 750 метр масофага диаметри 160 мм бўлган полиэтилен қувур ётқизилиб,   5 жойда сув чиқариш жўмраклари ўрнатилди.

34 та электр таянч устунлари,  300 метрли масофага ёритиш ускуналари ўрнатилди. Янги кўприк қуриш иши ҳам ниҳоясига етди.  

4 нафар фарзанди ва келини билан 6 сотих жойда уй қурилишини бошлаган фуқаро Улуғбек Эшмаматов ҳам ҳукуматимиз томонидан берилаётган ижтимоий ёрдамдан бениҳоя миннатдор. Том қисми ёпилиб, шифер қоқиш учун тайёрлаб қўйилган уй соҳиби Қосимжон Нишонов 2 нафар ўғли, келини ва набиралари билан умумхалқ ҳашари кунларида ҳашарчилар томонидан кўрсатилган ёрдамдан боши осмонга етди.

Яна бир ҳушхабар, янги қурилаётган ҳар бир уйга 150 тадан шифер ажратиладиган бўлди.

– Ҳашарчиларнинг бизга кўрсатган меҳр-мурувватидан хурсанд бўлиб, уларни ош билан сийлашни ўз бурчимиз деб билдик. Беғараз ёрдамга келган кишиларни кўриб, кўнглимиз тоғдек кўтарилди, қалбан бир-биримиздан мадад олдик. Азалий удумларимиздан ҳашар биз учун нечоғли азизлигига яна бир бор иймон келтирдик, - дейди мамнуният ила хонадон соҳибаси Малика Қосимова.     

Майдонда жойлашган кўчма тиббий хизмат пунктининг иши ҳам одамларга манзур бўлаяпти. Айниқса, шифокор Собир Тўраев бошлиқ тиббиёт ходимлари ва терапевт-врач Абдурашид Муродқуловнинг фидойилиги  ҳашарчиларга куч-қувват бахш этмоқда.

Эзгу ниятли ҳомийларнинг беғараз ёрдамидан Наталья Шевченько, Файзулла Маматқулов каби ўнлаб фуқароларнинг қалби ҳам севинчларга тўлди.

 -Шу ерда халқимизнинг ҳотамтойлиги ва меҳр-мурувватини алоҳида таъкидлашга тўғри келади, -дейди “Ҳидоят” жоме масжидининг бош имом хатиби Отабек Йўлдошев.-“Олтинкўл” маҳалласида бошланган бунёдкорлик ишларидан хабар топган Фориш, Арнасой ва Дўстлик туманларининг халқи саҳоватпешаликда ибрат кўрсатишди. Улар бунёдкорлик ишларида қатнашаётган ҳамюртларимизга  2 бош қорамол, 5 бош қўй, 76 кг. гўшт, 685 кг. гуруч, 300 дона тухум, 275 литр ёғ, 40 кг. шакар, каби озиқ-овқат маҳсулотларини ҳомийлик ёрдами сифатида туҳфа этишди.

Бугун “Олмазор” қишлоқ фуқаролари йиғини худудида ҳам қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилаяпти. 120 та уй-жой манзили аниқланиб, 90 та уй-жой ўз эгаларига ажратиб берилди. Муҳими, ана шу манзилда ҳам турар-жойларга пойдевор қўйиш, девор кўтариш ишлари бошлаб юборилди.  

Уй-жойлар қурилиши мўлжалланаётган 3-массивда ҳам иш қизғин тус олган. Бу ерда 300 та уй-жой қурилиши режалаштирилган. Ҳозир 250 дан ортиқ оила соҳибларига уй-жой учун ер майдони ажратиб берилди.

Янгидан бунёд этилаётган уйларда амалга оширилаётган ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Иш унумдорлиги юқори. Ҳадемай бу ерда бири биридан чиройли, кўркам турар-жойлар қад ростлайди.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасидаги тадбирларда, қолаверса замонавий янги шаҳарча қурилишида ҳам умумхалқ ҳашарининг аҳамияти беқиёс.

Ҳашар белгиланган режаларнинг муддатидан олдин якунига етишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса ҳашар одамларни, оға-ини ва қариндошларни ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи катта кучдир. 

 

Қадрлаб азалий қадрятларни,

Миллатлар бирлашиб халқ бўлган элим.

Минг шукр, шу қутлуғ кунларга етдинг.

Камол топ, юксакда балқ энди элим.

Ўзингники бугун чўлинг, чаманинг,

Тамал тошинги қўй, метин мустаҳкам.

Бунёдкор аждодга ворис бўлолдинг,

Масъул бўл, заминнинг тинчлигига ҳам.

Холбўта Худаёров, “Пахтакор ҳаёти”

газетасининг бош мухаррири 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар