2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фарғонада сайёр қабул

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги сайёр қабул гуруҳининг Шарқий ҳарбий округдаги халқ билан мулоқотлари давом этмоқда.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, Фарғона гарнизонида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида бир неча йилдан буён қатор ташкилот ва идоралар эшигида сарсону саргардон бўлса-да, мушкули осон бўлмай келаётган аксарият ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда кўплаб юртдошларимизнинг мурожаатлари ўрганилиб, муаммолари ўз вақтида ҳал этилди.

 

Захирадаги майор Акмал Азамжонов 2011 йилда хизмат шартномаси тугагани ва ўша пайтдаги оилавий шароитининг мушкуллиги туфайли хизматни давом эттира олмаган ва захирага бўшатилган. Шундан буён у қайта шартнома тузиш учун сарсон бўлиб келмоқда. Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида тиббий кўриклардан ўтиб, шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақирилиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатларни жамлаган бўлса ҳам, гоҳ жисмоний имтиҳонларга киритилмас, жараённинг навбатдаги босқичларига ўта олмай келаётган эди.

Сайёр қабул давомида унинг бу муаммосига ечим топилди.

 

– Ишонасизми, бу масала бўйича ҳатто Президент порталига ҳам уч маротаба ёзма мурожаат қилдим, – дейди А.Азамжонов. – Доим ҳал қилувчи пайтларда ишим пайсалга солинар, муҳим маълумотномаларни ололмасдим ва масъул мутасаддилар бу қоғозларнинг йўқлигини пеш қилишар эди. Бугун мурожаатим бўйича аниқ жавоб олдим. Бу ишни шахсан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони назоратига оладиган бўлди. Қисқа фурсат ичида ижобий ҳал этилиши таъкидланди.

 

photo_2019-06-14_10-36-15.jpg

 

Шунингдек, қабулда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам аксарият мурожаатларига ижобий ечим топди.

Капитан Илҳом Аҳмедовнинг рафиқаси Зарина Аҳмедованинг ҳам қувончи чексиз. У Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси вакиллари кўмаги билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Фарғона шаҳрида жойлашган коллежларнинг бирида озиқ-овқат технологи сифатида ўқитувчилик қиладиган бўлди.

 

Турли муаммолар билан сайёр қабул гуруҳига мурожаат қилган ёшу қарининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қаноатлантирилди. Уйсиз уйли, ишсиз ишли, соғлиғи ёмонлашган саломатлигини тиклайдиган бўлди.

 

Сайёр қабул давомида Фарғона вилояти бўйича жами – 308 мурожаат ўрганилиб, якуний натижаларга кўра, уларнинг 60,7 фоиздан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди. 39,3 фоизга яқин масалаларни вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир ой муддатда ҳал этиш белгилаб олинди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар