2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Томорқадан самарали фойдаланиш учун нима қилиш керак?

Бугун ерга бўлган муносабат ўзгарди. Бир қарич ердан унумли фойдаланиб яхшигина даромад қилаётган, рўзғорини фаровон, дастурхонини тўкин қилаётган ватандошларимиз фаолияти бунга яққол мисол.

Томорқа хазина деб бежиз айтилмаган. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, айниқса, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига, бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар экиш аҳволини ўрганиш, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ташкил қилинган.

 

Бир қатор вазирликлар ва мутасадди ташкилот вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Қашқадарёда бўлиб, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар бермоқда. Уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда.

 

6afaf896-790f-4264-9013-05c8f06feaac.jpg

 

Ишчи гуруҳи Қарши туманида бўлиб, эртачи экинлардан бўшаган ерларга такрорий экинлар экиш, экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини озиқлантириш учун минерал ўғитлар ҳамда зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар етказиб берилиши, маҳсулотларни ички бозор ва экспортга чиқарилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганди.

 

Масалан, Қарши туманидаги Талликурон қишлоғилик деҳқонлар кўкат, бодринг, помидор, бўлғор қалампири етиштириш ҳадисини олган. Айниқса, ушбу қишлоқда етиштирилаётган зираворлар Қарши шаҳридаги деҳқон бозорида харидоргир.

 

Ишчи гуруҳ аъзолари шу қишлоқлик Қувонч Рўзиев хонадонида бўлиб, деҳқончиликдаги тажрибалари билан танишди.

 

– Ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, имтиёзли фоизлар асосида кредит олиб, 9,5 сотих ерда иссиқхона ташкил қилдик, – дейди Қувонч Рўзиев. – Шундан 6 сотихига жепси навли булғор қалампири эккандик. Бозорга чиқарганимизга мана 20 кундан ошди. Бундан ташқари 3,5 сотихга эккан бодрингни ҳам сотяпмиз. Шукрки даромади ёмонмас. Қилинган фойдадан қурилишлар қиляпмиз. Насиб этса, бу йил иссиқхонага иситиш тизимини ҳам ўрнатишни мўлжаллаяпмиз. Агар бу ишни амалга оширсак, маҳсулотларимиз декабр ойининг охирида тайёр бўлади.

 

1583ae5c-5b49-466c-8e84-d46136e3f864.jpg

 

Айтиш жоизки, ушбу қишлоқда қайси бир хонадонга кирманг, мўъжазгина томорқасини гуллатиб, яшнатиб қўйибди. Лекин ютуқлар билан бирга деҳқонларни қийнаётган камчиликлар ҳам бор. Масалан, шу қишлоқлик Юлдош Пўлатов миришкор деҳқонлардан биридир. 8 сотих томорқасида картошка, шолғом ва ҳар хил кўкатлар етиштиради. Шуни ортидан рўзғор тебратади. Лекин деҳқонни ҳар йили минерал ўғитлар билан боғлиқ муаммо қийнайди.

 

– Эрта баҳорда шолғом, картошка, кўкатлар экамиз, – дейди Ю.Пўлатов. – Масалан шолғомнинг уруғини ер парник қилиб, февраль ойининг бошида ерга қадаймиз. Барқарор ўсиб-улғайиш даврида унга азотли ўғитлар жуда зарур бўлади. Аммо ҳеч қаердан топа олмаймиз. Мутасаддилардан сўрасак, бундай ўғитлар сотилмайди, дейишдан бошқага ўтишмайди. Ҳудудимизда ташкил қилинган минерал ўғитлар шаҳобчаси ҳам катталар келганда очилади, кетиши билан ёпилади. Мана ҳозир шолғомларимиз етилди, лекин бозорда арзон. Агар ўғитини вақтида берганимда бундан 20-25 кун олдин тайёр бўларди ва яхшигина даромад қилардим.

 

Ишчи гуруҳи томонидан бу муаммо жойида ўрганилиб, ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Шунингдек маҳаллада яшовчи Паризод Омонова кам таъминланган фуқаролардан. 12 сотих дала ҳовлиси бор. У ерга эрта баҳорда кўкат экилган. Аммо ҳозирда қаровсиз ётибди. Ўғли ҳарбий хизматга кетганлиги боис ёрдамчиси йўқ. Ишчи гуруҳ аъзолари хонадон аҳволини ўрганиб, Паризод Омоновага ёрдам қўлини чўзди. Қишлоқ хўжалик техникалари чақиртирилиб, дала ҳовли ерлари ағдариб берилди.

 

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудни ўрганишда давом этмоқда

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар