2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олий суд судьялари Жиззах вилоятида очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари 11 май куни Жиззах вилояти аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Олий суд матбуот хизмати хабар қилишича, судьялар томонидан дастлаб Жиззах шаҳар транспорт алоқа коллежида, сўнгра Фориш туман мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабуллар ташкил этилди.

 

Сайёр қабулларда жами 104 та мурожаат қабул қилиниб, шундан жиноят ишлари юзасидан 65 нафар, фуқаролик ишлари юзасидан 26 нафар, иқтисодий ишлар бўйича 11 нафар ҳамда маъмурий ишлар бўйича 2 нафар фуқаронинг мурожаатиўрганилди.

 

Бундан ташқари қабул давомида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари ва Мажбурий ижро буюросига тааллуқли 4 та мурожаат хам келиб тушди.

 

Қабул натижаларигакўра,61 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 39 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 та назорат тартибидаги шикоятлар Олий судда ўрганиш учун қабул қилинди. 

 

photo5393403593270340131.jpg

 

Қаноатлантирилган 61 та мурожаатлар бўйича38 нафар фуқаро тайинланган жазодан шартли озод этилди.9нафар фуқаро жазони ижро этиш муассасасидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Шунингдек, 2 нафарфуқаронинг судланганлик ҳолати олиб ташланди.

 

Мурожаатларга оид фуқаролик ва иқтисодий ишлар судларда ўзининг қонуний ечимини топганлиги, муаммоли вазиятлар судлар томонидан ижобий ҳал этилганлиги натижасида12 нафар фуқаро томониданташаккурнома ва миннатдорлик хатлари берилди.

 

– Мен турмуш ўртоғимга нисбатан автомашинадан улуш ажратиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган эдим, – дейди Жиззах шаҳар Маданият маҳалласида яшовчи Г.А. – Менга берилган ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар натижасида турмуш ўртоғим билан ярашиб, бирга яшамоқдамиз вафуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш ҳақида ариза бердим.Менга ўз вақтида берилган тушунтиришлардан ва оиламни сақлаб қолишга имкон берган судьяларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

 

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Олий суд томонидан бу каби сайёр қабулларни ташкил этишдан кўзланган мақсад фуқароларнинговорагарчиликнинг олдини олишҳамда уларни қийнаётган муаммоларнианиқлаш ва бартараф этишдан иборат.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар