2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ижроси танқидий таҳлил қилинди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2 май куни “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, 2018 йил 7 июнда Президент қарори билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури қабул қилинган ва унда барча ташкилий, молиявий чоралар белгилаб берилган эди. Жорий йил 7 мартда бу борадаги яна бир муҳим ҳужжат – давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарорга мувофиқ, мақсадли жамғармалардан қўшимча 5 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Умуман, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари орқали барча ҳудудларга 6 триллион 200 миллиард сўм ёки 700 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилди. 

  

1.jpg

 

Йиғилишда ушбу маблағларни ўзлаштириш қониқарсиз экани ёки ўз ҳолига ташлаб қўйилгани таъкидланди. Жумладан, март-апрель ойларида тикувчилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, маиший хизматларни йўлга қўйиш учун йиллик маблағларнинг 19 фоизи ажратилган, холос. 

– Бу рақамлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, пул ажратиш учун масъул бўлган раҳбарлар йил якунини кутиб ўтирганидан далолат беради, – деди Шавкат Мирзиёев. – Оқибатда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, оилаларнинг моддий фаровонлигини яхшилаш кечикмоқда. 

Кредитлар ажратиш ва ўзлаштиришни жадаллаштириш, секторлар раҳбарлари, тижорат банклари ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди. 

Кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор берган ҳолда уларни тадбиркорликка ўргатиш талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. 

Йиғилишда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолияти таҳлил қилиниб, уларга юклатилган вазифалар – бўш турган майдонларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, биноларни ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш учун тадбиркорларга ажратиш ишлари етарли даражада ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди. 

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси жойларда мутлақо қониқарсиз ташкил этилгани учун Республика комиссияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Марказий банк ҳудудий бошқармалари раҳбарлари огоҳлантирилди. 

Видеоселектор йиғилишида мазкур дастур ижросини сифатли таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди. 

Дастур ижросини жойларда таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга бевосита республикадан масъуллар бириктирилади. Улар вилоят ва туманларга шахсан бориб, ишлар ҳолатини жойида ўрганади. Тўртта сектор раҳбарлари билан дастурни сифатли амалга ошириш чораларини кўради. 

Имтиёзли кредитларга эҳтиёжни аниқлаш бўйича уйма-уй юриш тизими йўлга қўйилади. Бунга иқтисодий комплекс ходимлари билан бирга Халқ қабулхоналарининг жойлардаги ходимлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва касаба уюшмалари вакиллари жалб этилади. 

Президентимиз сарфланган маблағ яхши самара бериши, оилаларга фаровонлик олиб кириши учун уни мақсадли ажратиш зарурлигини таъкидлади. Шу боис жойлардаги секторлар раҳбарлари мурожаат қилган ҳар бир тадбиркорга рўйхат асосида кредит ажратилиши ва мақсадли фойдаланилиши учун масъул бўлади. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда солиқ идоралари раҳбарлари дастур доирасидаги товарларнинг ўз муддатида ва сифатли етказиб берилишига кўмаклашади. 

Тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, анъанавий ҳунармандлик йўналишларини инобатга олиш ҳам муҳим. Мисол учун, Риштон туманида кулолчилик, Марғилонда ипакчилик, Чустда дўппидўзлик ва пичоқчилик, Олтиариқда боғдорчилик ва узумчилик йўналишлари учун замин бор. Шу каби имкониятлардан фойдаланиб, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида тадбиркорликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. 

Ўз бизнесини йўлга қўйиш истаги кўпчиликда бор. Лекин бунинг учун зарур ускунани қаердан олишни ҳамма ҳам билавермайди. Шу боис йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳар бир ҳудудда доимий ишловчи мини-технологиялар кўргазмаларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. 

 

2.jpg


Давлат ветеринария қўмитасига зотли чорва молларини олиб келиш ва аҳолига етказиб бериш вазифаси топширилди. 

Оммавий ахборот воситалари орқали оилавий тадбиркорликни тарғиб қилиш, муваффақиятли тадбиркорлар фаолиятини ёритиш, секторлар ва маҳаллаларда семинарлар ўтказиш лозимлиги қайд этилди. 

Мутасаддилар қилинадиган ишлар юзасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси ва йиғилишда қайд этилган вазифалар бўйича ахборот берди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар