2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли турмуш даражасини юксалтириш энг муҳим вазифа

Президентимизнинг 2017 йилнинг 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят маркази – Гулистон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида ихтисослашувига кўра 4 секторга бўлинди.

 

Шаҳар прокуратураси раҳбарлигидаги 2-секторда 19 нафар штаб аъзолари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Секторга шаҳардаги Бўстон, Истиқлол ва Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган. Ҳудуддаги 4 минг 276 хонадонда 18 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда 76 кўп қаватли уй, 1 минг 182 та хусусий ҳовли-жой, 3 умумтаълим, 5 та, шулардан 2 таси хусусий мактабгача таълим муассасалари мавжуд.

 

Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг даромадини оширишга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни шаҳарнинг барча ҳудудларида бир хилда ва ўз муддатида амалга ошириш, томорқа ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмини кескин оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Жорий йилнинг ўтган даврида сектордаги мавжуд 4 минг 276 хонадонларнинг барчасига уйма-уй кирилиб мавжуд муаммолар ўрганилди. Аниқланган 254 муаммонинг 210 тасини жойида ҳал этдик. Вақт талаб қиладиган ва шаҳар даражасида бартараф этилиши қийин бўлган масалалар, мутасадди идораларга ёзма равишда етказилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Жумладан, Бўстон ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал ва жорий таъмирланди. Айни пайтда Бўстон МФЙ ҳудудидаги 28 та кўп қаватли уйларда жорий таъмирлаш ишлари яъни, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, электр тақсимловчи қутилари ва уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

 

Ҳудудимизда 182 та жойлашган ҳовли-жой кўчаларига, Истиқлол маҳалласидаги 52, 64, 71, 73, 75-кўп қаватли уйлар атрофига, Бўстон маҳалласидаги 10, 11 ва 30-кўп қаватли уйлар атрофига тежамкор тунги ёритгич лампалари ўрнатилди. Улуғобод, Истиқлол ва Бўстон маҳаллаларининг белгиланган жойларига, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 14 дона чиқинди қутилар ўрнатилди.

 

“Дўстлик” каналининг Бўстон ва Истиқлол маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи 1,4 километр қисмининг қирғоқлари детанировка қилиниб, қирғоқ бўйида пиёдалар йўлаги қурилди ва у ерга ҳам замонавий ёритиш мосламалари, Истиқлол ва Бўстон маҳалла ҳудудларини тўлиқ қамраб олувчи 198 дона кузатув камералари ўрнатилди.

 

Ҳудудда аниқланган 64 та ноқонуний қурилмалар бузилиб, бўшаган жойлар тўлиқ ободонлаштирилди.

 

Бундан ташқари, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида Гулистон шаҳар, 2-сектор ҳудудида гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Сектор ҳудудида кам таъминланган оилаларга 20 та кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши режалаштирилган эди. 2018 йилда ушбу уйларнинг 5 тасида қурилиши якунланган бўлса, жорий йил яна 8 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади. Шунингдек, Истиқлол МФЙ ҳудудидаги 71 ва 73-кўп қаватли уйлар атрофида кичик истироҳат боғи, болалар ва мини футбол майдончасини қуриш режалаштирилган.

 

Секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилиб, 7 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

 

Аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши юзасидан сектор аъзолари томонидан томорқаси мавжуд бўлган 1 минг 153 та хонадонларга уйма-уй кирилиб, уларга томорқадан самарали фойдаланиши юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди. Арзонлаштирилган нархда 1 минг 240 дона мевали, 60 дона манзарали дарахт кўчатлари, 2 минг 280 килограмм турли сабзавот, полиз ва кўкат уруғлари етказиб берилиб, тўлиқ экилиши таъминланди.

 

17,85 гектар ер майдони экин экишга тайёрланиб, шундан 11,46 гектарига турли-туман гул, сабзавот, полиз ва кўкат уруғи экилди. 5,64 гектар мевали ва 0,75 гектар ер майдонларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

Аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, шароитини яхшилаш ва даромадларини оширишга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳудудимизда бир хилда ва ўз муддатида ташкил этиш доимий эътиборда бўлади.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар