2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Марказий банк раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилмоқда

Республика Марказий банки раҳбарияти томонидан жойларда тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, мазкур тизимга аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятларини кўрсатаётган тижорат банклари томонидан мижозларга таклиф қилинаётган банк хизматлари ҳамда маҳсулот турлари тобора кенгайиб бормоқда. Шу билан биргаликда, белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 11 апрель куни Республика Марказий банки раиси ўринбосари Б.Абубакиров томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг асосан тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли маблағлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, тўсиқлар ҳамда уларни қийнаётган саволлар билан мурожаат этдилар.

— Марказий банкнинг Жиззах вилоят Бош бошқармаси вилоятдаги тижорат банклари билан биргаликда “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” , деган ғояни фаолиятимизнинг асосий мезони сифатида рўёбга чиқишини ҳамда аҳолига банк хизмат турлари тўғрисидаги маълумотларни янада кўпроқ етказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Марказий банк Жиззах вилоят Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олимжон Эргашев. — Тижорат банклари томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат дастурлари асосида мижозларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, кенгайтириш, хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш мақсадларида жами 812 нафар жисмоний ва юридик шахслар учун 24,9 млрд. сўмлик имтиёзли маблағлар ажратиб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида” ги 3777-сонли қарорига асосан 2019 йилнинг 1-чораги давомида 619 нафар жисмоний ва юридик шахслар учун 17,9 млрд. сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз давлат дастури тўғрисида”ги 5466-сонли Фармони асосида 17 нафар ёш тадбиркорларга 2,9 млрд. сўмлик маблағлар ажратилган.Таъкидлаш жоизки, ҳанузгача чекка ҳудудларда яшовчи юртимиз аҳолиси банклар томонидан жорий қилинаётган замонавий банк хизматлари, тез ва қулай тарзда ажратилаётган пул маблағлари ҳақида етарли маълумотларга эга эмас. Шунинг учун ҳам улар айрим муаммоларга дуч келмоқда. Ўтказилаётган бу каби учрашувлар, мулоқотлар эса албатта ўз самарасини беради. Сайёр қабул давомида ҳам фуқароларимиз оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, олий таълим ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракт тўловлари каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Уларга керакли тавсиялар билан бир қаторда амалий ёрдам ҳам кўрсатилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида Пахтакор туманида ижтимоий масалаларнинг ечимига масъул бўлган ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк филиали раҳбариятига тумандаги мутасадди ташкилотлар ва тижорат банклари филиаллари билан биргаликда банк соҳасига алоқадор бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Республика Марказий банки раҳбарияти томонидан тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулда қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар