2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул –халққа маъқул

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддат ичида халқ манфаатига хизмат қиладиган улкан бунёдкорлик ислоҳотларини амалга оширди. Ислоҳотлар билан биргаликда аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзи ўзгара бошлади.Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди.

2019 йилнинг 9 апрель куни Сариосиё тумани аҳолиси билан навбатдаги“Сайёр қабул” ўтказилди. Қабулда Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентимаслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов , Президент Админстрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмуродов, Сариосиё туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот ва корхона раҳбарлари куннинг биринчи ярмида Шарғун шаҳридаги“Феруз” маҳалласига ва куннинг иккинчи ярмида тоғли Сангардак маҳалласига ташриф буюришди.

Қабул жараёнида кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. Анча йиллардан буён ногирон фарзанди билан ижарама-ижара юрган Халқобод маҳалласида яшовчи фуқаро Шомирзаева Ўғилойга ва 4 нафар боласи билан бировларнинг уйида кун кечириб, 2 нафар ногирон фарзандларини қийналиб боқаётган Биллур маҳалласида яшовчи фуқаро Авазова Заринага туманнинг Маъданкон маҳалласида бўш турган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан ажратиб берилди ва уйлар фуқароларнинг номига туман ҳокими томонидан расмийлаштирилди.

Маъданкон маҳалласида яшовчи фуқаро,2-гуруҳ ногирони Бегматова Шоҳсанам 2 нафар фарзанди билан уйсиз оғир вазиятда яшаётганлигини инобатга олиб, уни 2019 йилда уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқароларга бериладиган уй-жой олувчи фуқаролар рўйхатига киритилди.

Туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаро Раҳматова Қулпинойнинг ва Дўстлик маҳалласи фуқароси Раҳмонова Зуҳранинг яшаб турган уйларини таъмирлаб бериш тўғрисидаги мурожаати юзасидан 1-4-сектор штаби томонидан таъмирлаб берилиш масъулияти олинди.

Сангардак маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуназар Суюндиков имтиёзли кредит олиш учун анчадан бери ҳаракат қилиб юрганди. Қабулдаги мурожаатидан сўнг унга туман Агробанк томонидан 30 миллион сўм кредит ҳужжати расмийлаштириши учун 1-сектор томонидан тавсифнома берилди.

Шунингдек, Сангардак маҳалласида яшовчи фуқаролар 2-гуруҳ ногирони Дурбек Жалоловнинг , кам таъминланган фуқаро Замира Аннаеванинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойида қаноатлантирилиб,4-сектор томонидан мурожаатчиларга бир қопдан ун, 5 килодан ўсимлик мойи берилди. Сайёр қабул давомида 54 нафар фуқарога Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан сайёр давлат хизмати кўрсатилди, 33 нафар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини олишлари учун аризалари олинди, 3 нафар фуқаронинг жамғариб бориладиганпенсия тизимида ихтиёрий тартибда ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги аризаси, 6 нафар фуқаронинг фарзандини МТМга қабули бўйича аризаси, 3 нафар фуқаронинг жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо калитини олиш бўйича аризаси , 5 нафар фуқаронинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аризаси ҳамда 4 нафар жисмоний шахслар учун ИНН(СТИР) маълумотнома олиш бўйича мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сариосиё туманида бўлиб ўтган қабулда 375 нафар фуқаролардан жами 537 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 258 таси жойида қаноатлантирилиб, 47,5%самарадорликка эришилди. Қолган мурожаатларнинг барчаси назоратга олиниб, халқ манфаатига хизмат қиладиган натижага эришилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар