
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида амалга оширилган бунёдкорликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.
Уларга ёшларнинг вақтини унумли ташкил этиш учун маданий тадбирлар ва тўгараклар, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ва марказлари ташкил этиш, китобхонликни кучайтириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвертаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, китоб дўконлари, “book cafe”лар ташкил қилиш, маънавий тадбирларни кўпайтириш, уй бекаларини тикув ва текстил цехларига жалб қилишни тизимли ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Белгиланган вазифаларни республика бўйлаб сифатли амалга оширишда Тошкент вилоятининг Бўка туманида дастлабки тажриба амалиётлари бошланди. Бундан кўзланган мақсад мазкур концепция ва таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳаларни пухта опрабациядан ўтказиб, уларни амалиётда самарали қўллашдан иборат.
Лойиҳа доирасида Президент Администрацияси раҳбар ходимлари, ташаббусга маьсул бўлган вазирлар ва уларнинг жамоалари шу онда ўз фаолиятларини бошлашган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |