2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: хўжаободлик аёл суд идораси ходимларидан нега норози бўлди?

Шу кунларда жойларда тўртта сектор раҳбарлари, МИБ, суд, ва солиқ идоралари раҳбарларининг фуқаролар мурожаатларини қониқтириш юзасидан сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди вакиллари ҳамда вилоятдаги мавжуд суд раисларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мурожаат қилувчилардан бири Булоқбоши туманининг Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи Азизбек Бектошев олий маълумотли. 2012 йилдан 2016 йилга қадар божхона соҳасида фаолият юритган. Сўнгги икки йиллик хизмат фаолиятини Наманган вилояти божхона тизимида ўтаган.

— Ҳеч бир сабабсиз ишдан бўшатилганман, — дейди Азизбек Бектошев. — Иш топилар экан, аммо адолатсизлик кишини енгиб қўяр экан. Менга нисбатан қўлланилган ноҳақликка ечим излаб келдим.

Хўжаобод туманининг Ордай қишлоғида истиқомат қилувчи Ҳурматой Насирдинованинг ёлғиз ўғли автомашина ҳодисасида ҳалок бўлган.

— Ушбу воқеа билан боғлиқ ҳаракатлар Фарғона вилоятининг жиноят ишлари бўйича Водил туман судида кўриб чиқилди. Бироқ жабрланувчи сифатида оиламиздан ҳеч ким таклиф этилмади. Мутасаддиларга учрашсам, менга қўпол муомалада бўлишди ва менсиз ҳам суд муҳокама қилиши мумкинлигини айтишди. Додимни эшитадиган ҳеч ким йўқ. Ўғлимни қайтариб бўлмайди. Машина ҳайдовчисини ҳам айбламайман. У ҳам ҳалокат содир этай, деб йўлга чиқмайди, ахир. Бироқ суд маҳкамаси ходимларининг ҳурматсизларча муносабатига барҳам бериш керак. Мени адолатсизлик қийнаяпти.

Шу куни 50 га яқин мурожаатлар қабул қилинди ва уларнинг аксарияти ўз ўрнида қаноатлантирилди. Мурожаатлар таҳлили натижасида суд идоралари ходимлари ўртасида касбий тарбиявий ишларни шакллантириш, фуқаролар мурожаатларига бўлган масъулият ҳиссини ошириш, соҳада коррупцияга йўл қўймаслик каби масалаларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжудлиги ойдинлашди.

Суд раисларининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар