2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кун тартибида узоқ овул муаммоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Зарафшон шаҳрида ўтказилди.

Сайёр қабулда А.Усмонов билан бирга вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Сайёр қабулда Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладиган 110 нафар фуқароларнинг мурожаати қайд этилди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойилга амал қилиниб, йиғилиб қолган муаммоларга жойида ечим топиш, фуқароларнинг розилигига эришиш биринчи масала сифатида кун тартибига қўйилди. Аҳолини ташвишлантираётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул шахслар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини бандлик, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда паспорт тизими билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

- 1987 йили Қозоғистон Республикасига кўчиб кетгандим, - дейди учқудуқлик Урниша Сиддикова. – 1995 йилда эса доимий яшаш учун Ўзбекистонга қайтдим. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси эмасман. Мен туғилган мамлакат фуқаролигига қабул қилинишимда амалий ёрдам сўрадим. Масъулларга раҳмат! Улар менга ҳуқуқий маслаҳат бериб, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришга ваъда беришди. Узоқ оворагарчиликдан сўнг ишнинг бунчалик осон ҳал этилиши давлатнинг олтин фонди ҳисобланган инсонга бўлган эътиборнинг олий намунаси деб ўйлайман.

Сайёр қабулда масъулларга топширилган масалаларнинг ижроси яқин кунларда муҳокама этилиши белгиланди.

Шунингдек, қабул чоғида Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган 4 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раисларига китоблар совға қилинди. Бутун мамлакат бўйлаб кенг қанот ёйган “китоб челленж” тадбири инсонларни маънавиятга ошно этишнинг самарали усулидир.

Томди тумани “Ақтау” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А,Усмонов, Навоий вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Б.Қувандиқов, Навоий вилоят прокурори Ш.А.Аминов, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.А.Бозоров, вилоят ва туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Овулда яшовчи фуқаролар иштирок этган қабулда аҳоли томонидан 26 та мурожаатлар тушди. Ушбу муаммолар белгиланган тартибда ижро учун қабул қилиниб, назоратга олинди.

“Ақтау” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Байшинов Бейсинбай ёлғиз яшаши, қаровчиси йўқлиги сабабли, яшаб турган уй-жойи кадастр қилинмаганлиги, ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўлов имконияти йўқлигини билдирди. Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, эл дардига малҳам бўлиш шу жойда намоён бўлди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров мазкур муаммони шахсан ўзи зиммасига олиб, қисқа муддатда хонадоннинг кадастр ҳужжатларини мурожаат эгасига топширишга ваъда берди. Туман кадастр бўлимига зарур ҳужжатларни расмийлаштириш топширилди. Б.Байшинов қувончларини ташаккур орқали изҳор этиб, оддий инсонга эътибордан мамнунлигини билдирди.

Худди шунингдек “Актау” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мирзақулова ГулсунАТБ “Агробанк” Томди туманфилиалидан истеъмол кредити олганлиги, лекин техник хатолик туфайли кредит графиги нотўғрилиги натижасида тўланган суммани такрор тўлаш талаб қилинаётганлигидан норози бўлиб, қилган мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Кредиттўловлари ўз вақтида тўланганлиги, график нотўғри талқин қилинганлиги аниқланиб, муаммо жойида ҳал этилди. Баъзи мутасаддиларнинг эътиборсизлиги фуқароларнинг қимматли вақтлари беҳуда сарф этилиши ва ҳақли эътирозлар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу борада қатъий тартиб, темир интизомга риоя этиш уқтирилди. Бошқа мурожаатлар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиши белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар