
26 март куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевнинг навбатдаги халқ билан мулоқоти сайёр қабул шаклида Китоб туманида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда иштирок этган 2000 га яқин фуқародан 377 нафари қабул қилиниб, 615 та муаммо борлиги аниқланди.
Сайёр қабулда ногиронлиги бўлган 40 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ, ҳасса, эшитиш мосламаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга телевизор, уй-рўзғор буюмлари озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, 50 нафар фуқароларга тиббиёт муассасаларига ордер берилди.
— Халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш бугунги кун раҳбар ходимлари, мутасадди идораларнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланган, — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида. — Эътиборли томони, аксарият аҳоли вакиллари томонидан нафақат ўзи ёки оиласига тегишли, балки маҳалла, туман ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар ҳам ўртага ташланди. Буни қабулда иштирок этган 377 нафар фуқаронинг 615 та муаммони кўтариб чиқишидан ҳам сезиш мумкин.
Матбуот хизмати хабарига кўра, сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг шикояти тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага масъул бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда масъулларга топширилган масалаларнинг ижроси ҳафта охирида муҳокама этилиши белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |