Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мўйноқ янги қиёфага кирмоқда

Президентимиз 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, аҳолига барча қулайликларни яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берган эди.

Хусусан, Мўйноқ туманини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилиниб, 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шундан жорий йилда 40 та ижтимоий соҳа объектида бунёдкорлик ишлари бажарилади. Ҳозирда амфитеатр, маданият саройи, спорт комплекси, Ёшлар маркази каби объект ва кўп қаватли турар-жойлар қурилмоқда. Марказий кўчалардаги йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ тармоқларини янгилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

 

- Орол музейи биносини қурмоқдамиз, - дейди «Беруний Агроқурилиш» МЧЖ иш юритувчиси Юсуфбой Нуруллаев. - Айни пайтда темир-бетон ва ғишт териш ишлари қизғин бажариляпти. Янги музей биноси мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Ушбу масканга келган туристлар кўргазма залидаги экспонатлар ва 3D кинозалида Орол тарихи тўғрисидаги фильмларни томоша қилади. 

 

2.JPG

 

3.JPG

 

4 (1).JPG

 

5.JPG

 

11.JPG

 

 

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар