Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Хотин-қизларга томорқадан самарали фойдаланиш сирлари ўргатилди

Барча соҳаларда бўлгани каби деҳқончиликда, хусусан, томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳам ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тажрибаси бор. Бу тажрибаларнинг самарали жиҳатларини оммалаштириш эса ҳар жиҳатдан муҳим саналади.

“Холмўмин-Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориева Жиззах вилоятида чорвачилик, паррандачилик, ғалла ва пахтачиликдан ташқари иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиб, яхши даромад олаётган тадбиркорлардан бири саналади.

 

IMG_1792.JPG

 

Шарофат Нориева тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва томорқадан унумли фойдаланиш истагида бўлган сирдарёлик бир гуруҳ хотин-қизларга фаолияти давомида орттирган билим ва амалий тажрибаларини ўртоқлашди.

 

“Томорқа – даромад манбаи” мавзусидаги маҳорат дарси шаклида ташкил этилган ушбу учрашув амалий машғулотларга бой бўлгани билан аҳамиятли бўлди.

 

IMG_1794.JPG

 

– Бу лойиҳа Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах шаҳри ҳамда Ш.Рашидов тумани кенгашлари билан ҳамкорликда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижроси доирасида ташкил этилди, – дейди партия Сирдарё вилояти кенгаши бўлим мудири Сабоҳат Бобоева. – Сирдарёлик опа-сингилларимиз тажрибали фермернинг томорқасида, хўжалигига қарашли дала майдонида ташкил этилган амалий машғулотларда иштирок этди. Иссиқхона ҳарорати, кўчатларни парваришлаш, озиқлантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, нафақат анъанавий полизчилик, сабзавотчилик хусусида, балки ноанъанавий деҳқончилик сирлари билан ҳам таништирилди.

 

Сердаромад тармоқ – қўзиқорин етиштириш юзасидан ўтказилган амалий машғулотлар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди.

 

– Машғулотлар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволлар, уларнинг қизиқишларини кўриб, бундай маҳорат дарслари нақадар зарурлигига яна бир бор амин бўлдик, – дейди Шарофат Нориева. – Чунки бу машғулотлар бизга ҳам билим ва кўникмаларимизни янгилаш, ҳали ўрганишимиз лозим бўлган жиҳатлар хусусида хулоса чиқариш имконини берди. Бироқ ҳар қандай соҳада муваффақият қозониш, билим ва кўникмадан ташқари, сабр ва меҳрни, меҳнатни талаб қилишини унутмаслигимиз керак. Буни аёлларимиз яхши англаб туришгани эса қатнашчиларнинг эртанги кундаги фаолиятига асос бўлади.

 

Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, жумладан, оилавий бизнесни юритиш маблағ билан узвий боғлиқ. Шу сабабли, иштирокчиларга кам таъминланган оилаларга ажратиладиган микрокредитлар, кичик бизнес, хусусий, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун зарур молиявий ресурслар манбалари хусусида етарлича маълумотлар берилди. Якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш, қишлоқ жойларда, хотин-қизлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланишни йўлга қўйиш каби масалалар ҳам ташкилотчилар диққат марказида бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар