2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олий суд Фарғонада сайёр қабул ўтказди

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камилов ва Олий суд судьялари томонидан аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 181 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, маҳалла раислари, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар, муқаддам судланган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари, шу билан бирга оила ва никоҳ, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

 

Тадбирда 98 нафар фуқаронинг назорат тартибидаги аризалари қабул қилинди, 72 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 11 нафар фуқаронинг ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари қабул қилинди.

 

– Ўғлим Абдуқаҳҳор Қосимов ёшлик қилиб, автомашина олиб қочиш жиноятини содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди томонидан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди, лекин ўғлимнинг жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг апелляция инстанцияси судида қайтадан кўриб чиқилиб, ёшлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий шароитимиз, 3-гуруҳ ногирони эканлигим инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залида қамоқдан озод қилиниб, адолатли қарор қабул қилинди, - дейди, Учкўприк туманилик Маъмурахон Ваҳобова.

 

Олтиариқ тумани Қапчуғай қишлоғида яшовчи фуқаро С.Маҳмудова Олий суд раисига ташаккурнома билан мурожаат қилиб, фирибгарларга алданиб қолганлиги туфайли 2016 йилдан буён 13 минг 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ололмасдан сарсон бўлиб юрганлигини, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан қабул қилинган адолатли қарор натижасида фирибгарлардан пуллар ундириб олганлигини, ҳозирда судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинаётганлигидан миннатдор эканлигини маълум қилди.

 

Ҳар бир мурожаат ва унинг ечимини қонун талаблари доирасида ижобий ҳал қилиш назоратга олинди.

 

photo5201862212375915344.jpg

 

photo5201862212375915345.jpg

 

photo5201862212375915346.jpg

 

photo5201971811351374359.jpg

Фойдали ресурслар