2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
САЙЁР ҚАБУЛ: Юздан зиёд фуқаронинг арзи тингланди, ўнлаб шахслар оиласи бағрига қайтди

Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан жойларда аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ва учрашувлар шу мақсадга хизмат қилмоқда. 

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Наманган вилоятининг Чуст, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳар Халқ қабулхоналарида Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров сайёр қабул ўтказди. Олий суд судьялари, Бош прокуратура ходимлари билан биргаликда ўтказилган қабул жараёнида аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, сайёр қабуллар давомида 102 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 12 нафар фуқаронинг назорат тартибида аризаси қабул қилинди. 18 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 72 нафар фуқарога тегишлилиги бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. 

Маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди. Натижада иккита оила яраштирилди. 

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 та уй-жой низоси ва оталикка эътироз билдириш ҳақидаги фуқаролик ишлари кўрилиб, якуний қарор қабул қилинди. 

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 4 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 3 нафар шахс апелляция ва 2 нафар шахс кассация инстанцияси томонидан, жами 9 нафар шахс суд залидан озод қилинди. 

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани судининг 2016 йил 15 августдаги ҳукми билан фирибгарлик жинояти бўйича судланиб, жазони ўтаётган маҳкум 1974 йилда Чортоқ туманида туғилган О. Ҳ.нинг жиноят иши унинг адвокати келтирган шикоят асосида Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан сайёр суд мажлисида Наманган вилоятида назорат тартибида кўриб чиқилди. Натижада у суд залидан озод қилинди. 

Сайёр қабул кунлари ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 80 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди. 

Жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди томонидан Наманган вилояти ИИБ 6-сонли жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 16 нафар шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод қилиниб, жазони ўташ учун манзил калонияларига ўтказилди. 1 нафар шахс Жиноят кодексининг 74-моддаси тартибида ўталмай қолган жазоси енгилроқ жазога алмаштирилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 

Уйчи туманидаги тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган шахслар билан ҳам суҳбат ўтказилди. 2 нафар вояга етмаган шахс ва 3 нафар жазони ўташ учун қайтариш белгиланган аёлларнинг аризаси қабул қилинди. Хусусан, қарамоғида кекса онаси ва 2 ёшли вояга етмаган қизи бўлган ЖКнинг 131-моддаси билан судланиб, тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган Д.А. шикояти қабул қилиниб, 2019 йил 6 март куни вилоят суди томонидан кўриб чиқилди ҳамда туман судларининг жазони ўташ учун қайтариш ҳақидаги ажримлари бекор қилиниб, у озодликка чиқарилди. 

– Мен бу жазони ўташ тартибини бузганлигим сабабли 2019 йил февраль ойида ушбу жазо ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олиндим, – дейди Д.А. – Жазони ижро этаётган жойимизга Олий суд вакиллари келиб, мен ва яна 15 нафар маҳкум билан суҳбатлашди. Мен бошимдан ўтган ҳолатларни гапириб берганимда шикоят ёзишимни тушунтирдилар. Ёзган аризам шу куннинг ўзида, яъни 6 март куни жиноят ишлари бўйича Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, мени суд залидан озод қилишди. Мен қилган ишимдан пушаймонман ва берилган бу имкониятдан тўғри хулоса чиқараман. 

Хулоса ўрнида айтганда, сайёр қабуллар давомида жами 29 нафар шахс озод қилинди. Шулардан 13 нафари суд залининг ўзида қамоқдан чиқарилиб, оиласи бағрига қайтарилган бўлса, 16 нафар шахсга нисбатан жазо енгилроғи билан алмаштирилиб, жазони ўташ жойларидан чиқарилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар