
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёш хотин-қизлар, сунъий интеллект мутахассислари ҳамда ёш олимлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида таъкидланганидек, мамлакат келажагини қурадиган ёшлар ҳар томонлама билимли ва салоҳиятли бўлиши зарурлиги, уларга катта ишонч билдирилаётгани қайд этилди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг илм-фан ва технология соҳасидаги ўрни, сунъий интеллект имкониятларидан таълим, тадқиқот ва амалий лойиҳаларда самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёш олимларнинг илмий изланишлари, стартап ташаббуслари ва инновацион ғоялари тингланди.
Билдирилган ташаббусларни амалиётга жорий этиш, истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш мутахассислар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |