
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатиладиган кундузги парвариш хизматидан фойдаланадиган ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик асосида уч ёшдан ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун бундай хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳам барча турдаги солиқларни 2030 йил 1 январга қадар тўлашдан озод қилиниши назарда тутилмоқда, ижтимоий солиқ бундан мустасно.
Шунингдек, жамоат транспортидан бепул фойдаланувчи фуқаролар тоифаси ҳам кенгаймоқда.
Сенаторлар ўз чиқишларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни йўлланма бўйича давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш белгиланаётганини таъкидлади.
Сенаторлар маъқуллаган қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайишига, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларига қўшимча қулайликлар яратилиши ҳамда уларнинг ишга жойлашишга доир ҳуқуқлари кафолатланишига хизмат қилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |