Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммоларни “қоғозда эмас, ҳаётда” ҳал этиш амалиёти шаклланмоқда

Қашқадарёда жамоатчилик назорати амалиёти изчил йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Шаҳрисабз туманида аҳолининг кундалик муаммолари, таълим муассасаларидаги шароит ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси раҳбари Шуҳрат Турсунов бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилди. Оқдарё, Дўхчи, Навбаҳор, Пахтакор, Шаматон маҳаллаларидаги вазият, шунингдек 17-, 81-, 85-мактаблар ва 34-сонли болалар боғчасидаги шароит ўрганилди.

Учрашувлар давомида аҳолини ўйлантираётган қатор масалалар кўтарилди. Жумладан, айрим ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам келмаётгани, синф хоналарида иссиқликнинг етарли эмаслиги, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, газ қувурлари яқинидан ўтган бўлса-да, айрим муассасаларнинг ҳали ҳам газ тармоғига уланмагани каби муаммолар муҳокама қилинди.

Мазкур муаммолар бўйича масъул идораларга таклиф ва тавсиялар берилди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, бу каби ўрганишлар тизимли равишда давом эттирилиб, ҳар бир масала бўйича амалий ечим ишлаб чиқилади.

Тадбир давомида аҳолининг кўмир захираси, ундан хавфсиз фойдаланиш қоидалари, эҳтиёжманд оилаларнинг шароити ҳам ўрганилди. Айрим хонадонларда иссиқлик масалалари бўйича қўшимча ёрдам зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам ўрганилди. Жумладан, ҳудудларда дарахт экиш жараёнларининг кечикаётгани, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиш даражаси, чиқиндиларни саралаш ва уларни тўғри йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.

Маҳалла фаолларига экологик маданиятни ошириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича тавсиялар берилди.

Шаҳрисабз туманидаги ушбу ўрганишлар аҳоли турмуш шароити, таълим ва ижтимоий соҳадаги долзарб муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ҳамда уларга аниқ ечим топишга қаратилмоқда. Энг муҳими, жамоатчилик билан очиқ мулоқот орқали муаммоларни “қоғозда эмас, ҳаётда” ҳал этиш амалиёти шаклланмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар