
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Самарқанд шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабулда вилоят прокуратураси, ички ишлар, солиқ ва бошқа мутасадди бошқармалар, ташкилотлар масъуллари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳам иштирок этишди. Бу эса фуқароларга ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан нафақат вилоят ҳокими, балки соҳалар масъулларига ҳам мурожаат қилиб, муаммоларига ечим топиш имконини берди.
Жумладан, Самарқанд шаҳрининг Имом Восе маҳалласида яшовчи Маликхон Иброҳимов маҳалла ҳудудидаги сув қувурлари ва йўлни таъмирлашда ҳокимдан ёрдам сўради. Вилоят ҳокими масъулларга ҳолатни жойида бориб ўрганиб, мурожаатни ижобий ҳал этишни буюрди.
Қабулда бир нечта жамоавий мурожаатлар қурувчиларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлди. Кўп ҳолатларда уйлар ўз вақтида қурилиб, фойдаланишга топширилмаётгани, ишлар сифатсиз бажарилгани, айрим қурувчилар эса аҳоли билан шартнома қилиб, дастлабки тўловларни қабул қилган бўлса-да ҳали қурилишни бошламагани айтилди. Мазкур мурожаатларнинг ҳар бири кўриб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига йўналтирилди.
Нуробод туманидан келган мурожаатчи қишлоғидаги йўлларни таъмирлаш ишлари ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берар экан 7 километр йўл таъмирлангани, лекин яна 15 километр йўлда ишлар чала қолиб кетганлигини айтиб, ёрдам сўради.
Вилоят ҳокими ушбу масалани ўз назоратига олишини билдириб, мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқларни берди.
Сайёр қабул давомида электр энергияси, газ, ичимлик суви, йўллар, оилавий низолар, бандлик, молиявий ёрдам ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди.
Эрталаб соат 9 да бошланган қабул кеч соат 17 га қадар давом этди ва 500 дан ортиқ мурожаат қайд этилди. Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар тайинланиб, уларни ҳал этиш муддатлари белгиланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатига кирадиган мурожаатлар тегишли органларга йўлланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |