Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳоким халқ мурожаатини ҳал қилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов бир гуруҳ фуқаролар билан мулоқот қилиб, улар кўтарган муаммоларни тинглади. Аҳолининг мурожаати масалани жойида ҳал этишни талаб қилар эди.

Туркистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Маҳрам кўчасида кўп қаватли уйлар барпо этилган ҳудудда аҳоли билан мулоқот давом эттирилди. Бу ердаги  18-кўп қаватли уйга туташ ҳудуднинг ер майдони аукционга чиқарилиб, тадбиркор томонидан ютиб олинган эди.  

Маҳалла аҳолиси ушбу ҳудуддан ўз эҳтиёжи учун, маросим ва маъракалар ўтказиш мақсадида фойдаланиш истагида эканини, бу ерда тадбиркор томонидан бино қурилишига қаршилигини билдириб, шаҳар ҳокими ва прокурорига шикоят қилдилар.  

Бундан ташқари, маҳалла аҳолиси  18-кўп қаватли уй ён томонида бўш турган майдонда барпо этилган автомобилларни сақлаш жойига кадастр идораси жарима қўллаганини  ҳам билдиришди. Ва улар ушбу қурилмани қонуний тартибда аҳоли эҳтиёжлари учун расмийлаштириб беришни талаб этишди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳар икки  масалани ҳам ҳақли эътироз деб аҳолининг мурожаатини ижобий хал қилиш лозим деб топди.  

Тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилаётган бино учун бошқа ҳудуддан жой ажратиш чораларини кўриш, аукцион маблағлари компенсация тарзида қайтарилиши тушунтирилди. Тадбиркор ва масъулларга ушбу ҳудуддаги аҳолини безовта қилмаслик топширилди, аксинча янги уй-жой қуришга мўлжалланган ҳудудга болалар майдончаси қурилишига кўмаклашиш юзасидан режа ишлаб чиқилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар