Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли дардлари эшитилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди

Гулистон шаҳрининг Обод юрт маҳалласи йиллар давомида аҳоли сабрини синаб келган муаммолар маконига айланганди.

 Ёмғир ёғиши билан ботқоққа айланадиган, юриб бўлмайдиган кўчалар, ҳафталаб йиғилиб қоладиган чиқиндилар, иссиқ кунларда бутун ҳудудга тарқаладиган оғир ва қўланса ҳид, ноқонуний равишда эгалланган йўлаклар, қаровсиз қолиб кетган ҳудудлар — буларнинг барчаси маҳалла аҳолиси ҳаётини мураккаблаштириб юборганди. Одамлар бу ҳақда бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, масалалар ечимсиз қолиб кетган эди.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов масъуллар билан бирга Обод юрт маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли кўтарган муаммоларни бевосита жойида ўрганди. Ташриф одатий эшитиш ва қайд этиш билан чекланмади — ҳар бир камчилик, ҳар бир шикоят қилинган манзилга чиқилиб, муаммолар амалда кўриб чиқилди.

Мулоқот жараёнида аҳоли ўз шикоятларини очиқ билдириб, қуйидаги масалаларни таъкидлади: кўчаларда юриш қийинлиги, иссиқ кунларда тарқаладиган оғир ҳид ва йўлакларнинг қонуний тартибда бўлмаслиги.

Вилоят раҳбари масъул хизматларга мурожаат қилиб, қатьий тарзда шундай деди:

— Ҳеч бир иш кечиктирилмайди. Бу нафақат аҳоли муаммоси, балки бизнинг ҳам масъулиятимиз. Масалани ҳал этмаслик ва атрофни тозаламаслик янада катта муаммоларга олиб келади.

Ташриф давомида қайси ташкилот қандай камчиликка йўл қўйгани ва ишларнинг нима учун тўхтаб қолгани ҳам юзма-юз муҳокама қилинди. Муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Белгиланган вазифаларга кўра: маҳалладаги йўллар босқичма-босқич таъмирланади, чиқинди ташиш тизими қайта йўлга қўйилади, ободонлаштириш ишлари кучайтирилади ва қаровсиз ҳудудлар тикланади. Ноқонуний эгалланган йўлаклар очилиб, уларда қонуний тартиб ўрнатилади, аҳоли учун қулай масканлар яратилади.

Аҳоли вакиллари шундай дейишди:

— Муаммоларимизни айтдик — эшитишди, кўришди. Энди ижросини ҳам кўрамиз деган умиддамиз.

Обод юртда янги ҳаёт ва ширин орзу-умидлар бошланиши учун зарур замин яратилди. Энг муҳими, аҳоли бу сафар  маҳаллада ҳақиқатдан ҳам ўзгаришлар бўлишига чин дилдан ишонишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар