Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Зангиота туманида пробациядаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Мамлакатимизда аҳоли муаммоларини жойларга чиқиб ўрганиш, ўринли ечим топиш, профилактика ва ҳуқуқий тушунтириш ишларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Зангиота туманида соҳа раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Зангиота тумани Боғзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, Садоқат боғи Маънавият марказида сайёр қабул ташкил этилди. Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Тиловов Жамшид Шавкатович, жиноят ишлари бўйича судья Хонкелдиев Азиз Ўткирович, Зангиота тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи бошлиғи, лейтенант Султонов Нурбек Рахмонович ҳамда туман пробация рўйхатида турувчи 18 нафар аҳлоқ тузатиш ишлари  ва озодликни чеклаш  жазосини ўтаётган фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, жазони ижро этиш жараёнида дуч келаётган қийинчиликлар, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви, бандлик масалалари ва профилактик чора-тадбирлар юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди ва ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар