
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани судининг тергов судьяси Б. Сабуров томонидан тумандаги Уллубоғ маҳалласида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Бу галги суд мажлиси одатдаги суд биносида эмас, балки аҳоли ўртасида – маҳалланинг ўзида ташкил этилди.
Мақсад эса: ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жазолаш билан бирга, қолганларга сабоқ бўлиб, қонунга бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлаш.
Мажлис давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131, 183, 185 ва 202-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган 5 нафар шахсга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Судья ишларни чуқур таҳлил қилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга қилган қилмишига яраша 5 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Шу сайёр суд мажлисига гувоҳ бўлган маҳалла аҳли ҳам ўз кўзи билан кўриб, қонун бузилса, жазо муқаррар эканини англаб етди. Бу каби суд мажлислари жамиятда тартиб ва интизомни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, қонун ҳаммамиз учун баробар. Агар ҳар биримиз ўз бурчимиз ва масъулиятимизни билсак, оилада ҳам, маҳаллада ҳам, бутун жамиятда ҳам тинчлик бўлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |