Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
“Президент совғаси” жамланмаси ҳудудларга етказилмоқда

Саноқли кунлардан сўнг таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланади. Бу йил мактаб ўқувчиларини ўтган йиллардагидан фарқли “Президент совғаси” кутмоқда.

Хусусан, жорий ўқув йилида Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларига 57 минг 401 нафар ўқувчининг 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Мактаб остонасига илк қадам қўяётган болаларга 13 номдаги “Президент совғаси” жамланмаси топширилиши белгиланган бўлиб, бу эзгу ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлоднинг таълим-тарбиясига, уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожига қаратилган юксак эътибори ва доимий ғамхўрлигининг амалий ифодасидир. 

Ушбу совғалар босқичма-босқич барча туман-шаҳарлардаги мактабларга етказилиб, ўқув йилининг биринчи куни болаларга топширилади. Хусусан, шу кунларда Янгийўл тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 57 та умумтаълим муассасасига “Президент совғаси” жамланмаларини етказиб бериш ишлари бошланган. 

Мазкур жамланмалар 2025–2026 ўқув йилида ҳудуддаги 1-синфга қабул қилиниши кутилаётган 3 минг 721 нафар болажон учун мўлжалланган бўлиб, улар янги ўқув йилини зарур ўқув анжомлари билан бошлашларига хизмат қилади. Таъкидлаш лозим, “Президент совғаси” жамланмасидан “Алифбе” дарслиги, ёзув дафтарлари, рангли қоғозлар тўплами, расм дафтари, рангли қаламлар, елим, мактаб сумкаси ва бошқа зарур ўқув қуроллари ўрин олган. 

Муҳими, тақдим этилаётган ушбу совғалар мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва ёш авлоднинг сифатли билим олишига яратилаётган шароитларнинг амалий ифодасидир. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар