
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти Вобкент туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сухроб Файзиев асосий эътиборни ишбилармонларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишга қаратди.
Учрашувда дастлаб бизнес вакилларига солиқ тизимидаги янгиликлар, имтиёзлар ҳамда солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар юзасидан маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан солиқ имтиёзлари, солиқ ҳисоботлари, ер ва мол-мулк солиқлари ҳамда ортиқча тўловларни қайтариш масалалари юзасидан 10 га яқин мурожаатлар ўрганилди.
Иштирокчилар Бухоро туманидаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув чоғида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз салоҳиятларини тўла ишга солиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотларда солиқ имтиёзларидан фойдаланишда учраётган тушунмовчиликлар, солиқ ҳисоботларини тақдим этишдаги амалий масалалар ва ҚҚС бўйича ортиқча тўловларни қайтариш тартиби каби қатор мавзулар кўтарилди.
Хусусан, унда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланиб, уларнинг аксарияти ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиганларининг ижроси назоратга олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |