Тошкент вилояти “Тадбиркорлар кенгаши”нинг навбатдаги йиғилиши Бўстонлиқ туманида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими v иштирок этиб, ҳудудда самарали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди ва олдинда турган муҳим вазифа ва мақсадлар кўриб чиқилди.
Ҳозирда ҳар бир ҳудуднинг драйвер соҳасидан келиб чиқиб, шунга ёндош соҳаларни ривожлантиришга урғу қаратилмоқда. Тошкент вилоятида 94 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Улардан 11 минг 930 таси саноат корхоналари саналади. Чет эллик ҳамкорлар билан ташкил этилган қўшма корхоналар сони 2 минг 67 та, экспортёр корхоналар сони эса 1104 тага етди.
Айнан тадбиркорларнинг самарали меҳнати туфайли ҳудудда минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда, экспорт салоҳияти кенгайиб, маҳаллий маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топмоқда.
Мулоқотда жорий йилнинг 20 август санаси – Тадбиркорлар куни давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бўладиган очиқ мулоқоти бўлиши ва бунга Тошкент вилоятида ҳам амалий тайёргарлик ишлар қилинаётгани айтилди. Бунинг учун ҳар ҳафтада Тошкент вилояти ҳокими бошчилигида, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорларни қабул қилиш йўлга қўйилган. Бу орқали ҳар бир тадбиркор ўз муаммосини тўғридан-тўғри етказиши, тезкорлик билан жойида масалага ечим топиш имконига эга бўлди.
Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар мурожаатларини онлайн қабул қиладиган махсус портал ишга туширилди. Таҳлилларга кўра, ўтган йили тадбиркорлар томонидан жам 1 минг 143 та мурожаат келиб тушган бўлса, жорий йилнинг шу кунигача 754 та мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, тезкорлик билан ижобий ҳал этилди.
– Бу ташаббусларнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилишдир. Биз биргаликда ҳаракат қилсак, Тошкент вилоятини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида катта натижаларга эриша оламиз, – деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.
Тадбирда “Тошкент денгизи” шуҳратини тиклаш, гавжум туризм марказига айлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик тартибида ишлаш лозимлиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманидаги собиқ Ковид карантин маркази ўрнида текстиль соҳаси корхоналари жойлаштирилиши, вилоятда замонавий кимё саноатини ривожлантириш хусусида ҳам айтиб ўтилди.
Мулоқотда кенгаш аъзоларининг таклиф ва ташаббуслари эшитилди. Тошкент вилоятида тадбиркорлик муҳитини янада кучайтириш, бу борада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги ҳам таъкидланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |