2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 19 март куни Президентимизнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида ушбу соҳа ривожи йўлида бизнес эгалари учун алоҳида енгилликлар ва имкониятлар берилиши ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида жойларда раҳбарлар билан юзма-юз учрашувлар ташкил этилиш белгиланган эди.

Шунга мувофиқ, Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди ва унда 40 га яқин бизнес вакиллари ҳамда соҳага дахлдор масъуллар иштирок этди.

Учрашувда дастлаб Президентимизнинг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва тармоқ вакилларига берилган енгилликлар тушунтирилди.

Юртимиздаги барча ҳудудлар ўзига хос географик, демографик, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларга эга. Шу жиҳатдан Когон шаҳри тадбиркорлик фаолияти учун барча шароитлар етарли бўлган жуда қулай манзиллардан бири ҳисобланади. 

Бугунги кунда ушбу ҳудудда 800 га яқин турли йўналишлардаги тадбиркорлик субъектлари барқарор фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, уларнинг 500 дан ортиғини кичик ва ўрта бизнес вакиллари ташкил этади. 

Очиқ мулоқотда тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимизни ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин эгаллаётгани тушунтирилди ва босқичма-босқич ўз бизнесини кенгайтириш ниятидаги ишбилармонларнинг лойиҳалари билан танишилди. Бундан ташқари, айрим кичик тадбиркорларга фаолиятини ўрта бизнесга ўтказиш ҳамда ўрта тармоқдаги ишбилармонларга эса бизнесини янада кенгайтириш юзасидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўл хариталарига мос таклифлар берилди.

Тадбир якунида солиқ қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилишдаги ибратли фаолият билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорларга ташаккурномалар билдирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар