2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

Зарқайнар 7-берк кўчаси 4-А уйда истиқомат қилаётган Дилмурод Мансуров муаммоси ҳал бўлмаётган кишилардан.

Унинг айтишича, бир йилдан буён ногиронлик нафақасига чиқиш илинжида бормаган жойи, ялинмаган одами қолмаган. Туман марказий шифохонаси ходимлари унинг аҳволи кундек равшан бўлиб турса-да, уни ногиронлик нафақасига чиқаришни пайсалга солмоқда. Халқ қабулхонасининг бевосита аралашуви ва кўмаги билан бу фуқаронинг ҳам мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.

«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир». Президентимизнинг одамлар қалбидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.

Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг, одамларнинг давлатдан, олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан рози бўлиб яшашига омил бўлмоқда.

Айниқса, кундан-кунга давлат идораларининг халққа янада яқинроқ бўлиши учун, уларнинг дарду ташвишларини жойида ҳал этиш йўлида янгидан-янги қарор ва фармонлар қабул қилинаётир. Хусусан, «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қабул қилинган Президент Фармони билан давлат идоралари раҳбарларига жуда катта масъулият юкланди. 

Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар берилди. Унга кўра, 
2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриб ўрганади. Аниқланган муаммолар ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади. Уларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик)ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. 
Ушбу режаларнинг ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Халқ қабулхонаси ҳам фармон ижросини таъминлашга аллақачон киришиб кетган. Айни пайтда Халқ қабулхонаси Олмазор тумани, Ҳасти Имом маҳалласидаги вазият билан танишмоқда.

— Маҳалламизда 8 минг 179 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди «Ҳасти Имом» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Давронбек ­РАҲМАТУЛЛАЕВ. — Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан Ҳасти Имом маҳалласида улкан ­бунёдкорлик — Ислом цвилизация маркази қурилаётганидан аксариятнинг хабари бор, албатта. Қурилиш бошлангунга қадар маҳаллада 688 та хонадон бор эди. Шундан 155 таси бузилди. Уйидан ажралганларга давлат томонидан бошқа жойдан уйлар қуриб берилмоқда. Улар битгунга қадар яшаб туриши учун ҳар бир хонадонга ўн бир ярим миллион сўм атрофида компенсация тўлаб берилди. Айни пайтда 533 та хонадон қолди. Майгача бузилишлар тўхтатиб турилибди. Шунга қарамай, тахминан юзга яқин хонадон бузилиши мумкин.

Маҳалла оқсоқолининг айтишича, ҳудудда ўртаҳол оилалар бор, лекин кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар йўқ. Аҳолининг асосий муаммоси уй-жой етишмовчилиги экан. Битта хонадонда йигирма киши, тўрт-беш ака-ука сиқилиб яшашига тўғри келмоқда. 
Халқ қабулхонаси, маҳалла фаоллари билан бирга хонадонма-хонадон юрар эканмиз, бу гапларнинг нечоғли ҳақиқат эканини англадик. Аҳоли билан суҳбатлашар эканмиз, уларнинг мазкур ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан рози эканининг гувоҳи бўлдик. 

— Ҳасти Имом маҳалласида олтмиш йилдан бери яшайман, — дейди биз билан суҳбатда кўринишидан анча ёш, лекин саксонни қоралаган онахон. — Бундай хайрли ишлар амалга оширилаётганини бажонидил қўллаб-қувватлаймиз. 

Гарчи уйларимиз бузилишга тушган, аҳолимиз яқин ойларда бошқа ҳудудларга кўчирилиши аниқ бўлган жойда омонат яшаётган биз каби фуқароларнинг турмуш шароитини ўрганиб юрган мутасаддиларга ташаккур. 

Албатта, бундай хайрли ишларнинг барчасининг бошида давлат раҳбари турибди. Менинг ягона ўтинчим шу жойларга боғланиб қолганман. Ота-боболарим, қариндош-уруғларимнинг бари шу ерлик. Шу боис бизга бериладиган уй-жойлар шу яқин атрофдан берилса, нур устига нур бўлар эди. Ҳарқалай, бир умр яшаган жойингдан бошқа жойга кўникиш биз каби кексаларга бироз оғирлик қилади.

Онахоннинг гапларида жон бор, албатта. Ҳарқалай, бир жойда шунча йил аҳил-иноқликда, яқинлар даврасида яшаган одамнинг бошқа жойда қўним топиб кетиши бироз мушкул. Онахоннинг ёшига нисбатан анча ёш кўриниши асосий сабаби ҳам айнан аҳил-иноқ, тинч-тотув ҳаёт кечиришидандир балки. 

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган тамойил ҳаётимизга татбиқ қилингач, кўп соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу, айниқса, оддий халқнинг ҳаётида ўз аксини топаётгани қувонарли ҳол. Ахир, ҳозирги ислоҳотларнинг бари инсон омили учун амалга ошириляпти. Зеро, «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак».

Ғуломжон 
МИРАҲМЕДОВ,
«Оила даврасида» мухбири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар