Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Кўп миллатлар тотув яшаётган юрт

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида миллатлараро тотувлик ва ҳамдўстликни мустаҳкамлашга бағишланган умумхалқ сайллари ҳамда концерт дастури ташкил этилди.

Кўп миллатли Миришкор тумани қўшни Туркманистон билан чегарадош ҳудуд ҳисобланиб, 132 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда тожик, туркман, араб, татар, рус, қирғиз, қозоқ каби ўнлаб миллат вакиллари бугунги қадар тинч ва тотув умргузаронлик қилиб келмоқда.  

Тадбир давомида Помуқ шаҳарчасида яшовчи ўзга миллат вакиллари ва миллий марказларининг фольклор жамоалари иштирок этиб, миллий рақс ва қўшиқларини ижро этишди. Улар томонидан ташкил этилган миллий таомлар кўргазмаси намойиши эса тадбирда иштирок этувчиларда катта таассурот қолдирди.

– Қадимдан туркман оиласида мол сўйилганда “шўлат” таоми тайёрланган, – дейди Помуқ шаҳарчаси хотин-қизлар фаоли Насиба Қодирова. – Молнинг ўпкаси, жигари, буйраги, юраги ва гўштидан қўшиб қиймаланиб, зираворлар солинади, ўзидан чиққан чарвисига ўралади ва тикилади. Уни шўрвага солиб пиширилади. Битта катта молнинг чарвисидан 25 тагача шўлат чиқиши мумкин. Таом қўни-қўшниларга ҳам улашилган. Унинг тарихи жуда узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бугунги кунгача туркман оилаларида тайёрланиб келинади. Жуда қувватли ва мазали таом ҳисобланади.    

Байрам дастурида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов барчани улуғ айём Ҳайит байрами билан самимий қутлади.

Шунингдек тадбир доирасида ўтказилган қорабайир зотли отлар, қоракўл қўчқорлари, ўрмон бўлимининг декоратив ҳайвонлари чиқишлари барчада катта таассурот қолдирган бўлса, ташкил этилган спорт мусобақалари баҳс-мунозараларга бой бўлди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар