Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова пойтахтимиздаги 200-мактабда Чилонзор тумани ёшлари билан учрашув ўтказди.
Унда ушбу туманда яшовчи ҳамда вазирликка бириктирилган, алоҳида иш олиб бориш талаб этиладиган 56 нафар “оғир” тоифадаги ёшларнинг муаммолари тингланиб, уларга ечим топишда яқиндан кўмаклашилди.
Учрашув давомида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова мазкур ёшларнинг муаммолари билан танишди, ҳар бир ёш билан индивидуал тарзда суҳбатлашди, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Мамлакатимизда улғайиб келаётган авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Давлат органлари ва ташкилотларида ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ижобий тарафга ўзгармоқда.
Президентимизнинг эътибори сабабли соҳада мутлақо янгича тизим яратилиб, ёшлар билан иш олиб бориш маҳаллалар даражасигача туширилди.
Хусусан, 2023 йилдан бошлаб мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг “маҳалладан вазирликкача” тамойили асосида “маҳалла–туман–вилоят–республика” тизими яратилди ҳамда “Ёшлар баланси” асосида ҳар бир ёш билан якка тартибда ишлаш амалиёти жорий этилди.
Ушбу тажриба асосида 2024 йилда “Ёшлар баланси”да 123 минг нафар “оғир” тоифадаги ёшлар 7 минг 965 нафар давлат ташкилотлари раҳбарларига номма-ном бириктирилди ва уларнинг 52 минг нафарига ҳар томонлама кўмак кўрсатилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага ўтган йил пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Нурафшон, Мусаффо, Олтинтопган маҳаллаларидаги “оғир” тоифага киритилган 28 нафар ёш бириктирилган эди.
Йил давомида мазкур ёшларнинг барчаси билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари индивидуал ўрганилди ҳамда аниқланган муаммолар бартараф этилди.
Жумладан, 6 нафар ёшга юк ташишга мўлжалланган электромотороллерлар, 13 нафарига компьютер жамланмаси, 2 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига хусусий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун енгил конструкциядан иборат дўкон олиб берилди. Яна бир қатор ёшларга турли ижтимоий муаммоларни ҳал этишда яқиндан кўмаклашилди.
- Оилавий шароитим сабабли бир неча йиллардан бери уйда ишсиз ўтиришга мажбур эдим, – деди Зуҳра Салимбоева. – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг матбаа ва қадоқлаш йўналишини тугатганман. Бугунги учрашув давомида ўз соҳам бўйича ишга жойлашишда тегишли ёрдам олдим.
Дарҳақиқат, бундай учрашувлар ёшларга оид муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва зарур чоралар кўриш имконини бермоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |